Ражъий талоқ ҳукми

16-05-2018, 13:37 Istamjon Khamrayev Мақолалар 5 902

Ражъий талоқ ҳукми

Талоқ сўзи луғатда “моддий ва маънавий тугунни ечиш” маъносини англатади. Шариатда эса маҳсус сўз ёки сўзлар орқали никоҳни бекор қилиш ёки унинг ҳалоллигига путур етказиш тушунилади.
Талоқ тушишига кўра иккига бўлинади:

Ражъий талоқ

Ражъий сўзи “қайтиш” маъносини англатади. Ражъий талоқ деганда эса сариҳ лафзлар билан, яъни талоқдан ўзга бирор нарса тушунилмайдиган ва ирода қилинмайдиган лафзлар билан бир, икки талоқ қўйишдир. Ражъий талоқда шариат эрга ўзи чиқарган ҳукм(талоқ)ни қайтариб олиш ҳаққини берган. Чунки ражъий талоқ жуда заъиф талоқ бўлиб, у билан фақат никоҳ риштасида заъифлик пайдо бўлади. Лекин, у билан эр-хотинлик риштаси буткул узилиб кетмайди. Балки, сўнган дилни яна қайтадан улаш мумкин. Лекин, бу заъифлик ражъий талоқларда идда мабойнида бўлади. Идда тугагандан кейин ражъий талоқда шундай қувват пайдо бўладики, энди эр учун ихтиёр буткул тугайди. Зеро, идда тугагандан кейин ражъий талоқ боинга айланади. Боин талоқларда никоҳни янгилаш ва аёлнинг розилиги зарурдир.

Боин талоқ

“Боин” “байнунат” сўзидан олинган бўлиб, алоҳида қилиш, бир-биридан айриш деган маъноларни англатади. Боин талоқ сабабли аёл боин бўлиб, никоҳдан чиқади ва эрда идда ичида ражъат қилиш имкони қолмайди. Балки, оилавий ришталарни яна янгитдан тиклаш учун никоҳни янгилаш зарур бўладиган талоқга, фақиҳлар истилоҳида “боин талоқ” дейилади.
Ражъатнинг шариатга киритилишига ушбу оят далилдир:

الطَّلاَقُ مَرَّتَانِ فَإِمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ أَوْ تَسْرِيحٌ بِإِحْسَانٍ

“Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юборишлик” (Бақара сураси 229-оят)
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафсани талоқ қилдилар, сўнгра унга ражат қилдилар”.
Икки марта талоқ қилгандан сўнг эр олдида икки йўл қолади, яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юборишлик. Бошқача йўл йўқ. Учинчи маротаба талоқ қилингач хотин эрига то у бошқа никоҳ қилиб яшаб кейин яна ажрашмагунча ҳалол бўлмайди.
Никоҳдан сўнг эр хотин жинсий алоқада бўлганларидан кейин очиқ-ойдин талоқ лафзлари(“Талоқсан”, “Сени талоқ қилдим” каби), ёки талоқ назарда тутилган киноя лафзлари(“кет”, “сендан ажрадим” каби) орқали қилинган бир ёки икки талоқ ражъий талоқ ҳисобланади. Бундай талоқдан кейин эр хотинини ўз никоҳига иддаси – ҳайз ёки нифосдан пок аёл уч ҳайзни кўриб ундан пок бўлгунича муддат- ичида хотин бунга қарши бўлса ҳам қайтариб олиши мумкин бўлади. Янгидан маҳр бериш, никоҳ ақди қилишга ҳожат йўқ. Бунинг учун эр “Хотинимни никоҳимда ушлаб қолдим”, “Хотинимни ўзимга қайтариб олдим”га ўхшаш лафзларни айтиши, жинсий яқинлик қилиши, шаҳват билан ушлаши ёки хотинининг фаржига шаҳват ила қараши кифоя қилади. Лекин аёлига сўз билан ражъат қилиши мустаҳаб ҳисобланади, амал билан қайтиш эса бидъий ражъат ҳисобланади. Хотинини никоҳига қайтариб олгач, бунга икки кишини гувоҳ қилиб қўйиши яни икки мусулмон кишига: “Гувоҳ бўлинглар, мен ўз хотинимга ражат қилдим-қайтдим”, дейиши лозим. Бунга гувоҳ келтирмасдан хотинини сафарга олиб кета олмайди.
Идда ичида ражъат лафзлари хотинга айтилиши билан ёки жинсий яқинлик, шаҳват ила ушлаш, фаржига шаҳват ила қараш орқали ражъат-қайтиш собит бўлаверади. Бунда ният сўраб ўтирилмайди, чунки бу бу ҳолларда эр ўзи билиб туриб, қасд қилиб қилган бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уч нарсанинг жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддий: никоҳнинг, талоқнинг ва ражъатнинг”, дедилар.
Ораларида никоҳ тўғри бўладиган кишилар ҳазиллашиб никоҳ ақди қилсалар, никоҳ қабул бўлаверади. Ҳазиллашиб талоқ қилганда ҳам талоқ тушаверади. Идда ичида ҳазиллашиб хотинига қайтганда ҳам ражъат ҳосил бўлаверади. Исломда эр хотин ўртасидаги никоҳ алоқасига муқаддас алоқа сифатида қаралади. Бунда ҳеч қандай ҳазилга ўрин йўқ.
Агар эр талоқ қилинган хотинини олдига кирмоқчи бўлсаю, лекин унгга ражъат қилиш-қайтиш нияти бўлмаса, аввал хотинини огоҳлантириб кейин олдига кириши лозим. Чунки, беҳосдан кирса хотинини бирор ерига кўзи тушиб, ўзи хоҳламаган ҳолда ражъат ҳосил бўлиб қолиши мумкин. Шу сабаб, кириш олдидан йўталибми йоки овоз орқалими кирмоқчи эканини билдириш лозим.
Ражъий талоқдан кейин иддада ўтирган хотин ўзига қараб, зебу зийнат қилиб юраверади, чунки эр унга яқинлик қилишга ҳақли. Яқинлик қилиш билан ражъат ҳосил бўлади ва яшаб кетишади.
Аммо, боин талоқдан сўнг иддада ўтирган аёл никоҳни янгиламасдан туриб эрига ҳалол бўлмайди. Бу ҳолда янгидан никоҳ ақди қилиб, сўнгра яқинлик қилиш лозим.
Талоқдан сўнг, идда чиқмасдан ражат қилмаса, яни идда муддати ичида эр хотинига қайтмаса ражъий талоқ боинга айланиб қолади, орадаги никоҳ ақди бузилади.
Аёлнинг иддаси муддати чиққани ёки чиқмагани текшириб кўрилади, чиндан ҳам шу муддат ичида идда чиқиш ёки чиқмаслик эҳтимоли бўлса шунга қараб ҳукм қилинади. Эрнинг “Иддани ичида хотинимга қайтгандим” деган сўзини эса аёл тасдиқлайди. Уни мақуллашга ёки ёлғонга чиқаришга ҳаққи бор.
Эслатма: Ражъий талоқда идда ичида эр аёлига никоҳсиз қайтиш имкони бўлсада, лекин бир ражъий талоқ қўйганда уч имкониятнинг биридан, икки ражъий талоқ қўйганда уч имкониятнинг иккитасидан маҳрум бўлган бўлади.

Кармана туман "Қосим Шайх" масжиди имоми ноиби И.Хамраев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш