Ғийбат ёмон гуноҳ
Қуръони Каримда Аллоҳ таоло мўъмин-мусулмонларни ҳаёт тарзи, олди-берди, оила, ўзаро муносабатлари қандай бўлиши лозимлиги аниқ тизгилар билан тасвирлаб берди. Жумладан ўзаро муносабатларда ғийбат қилмасликни мўъмин бандаларга таъкидлаб шундай марҳамат қилади:
“Эй иймон келтирган бандалар кўп гумон қилишликдан сақланинг! Баъзиларингиз Баъзиларингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан биронталарингиз ўз биродарини гўштини ўлик холатда ейишликни хоҳлайдими?! Бас, гуноҳи ундан ҳам ёмон бўлган ғийбатдан сақланинг”! Ҳужурот сураси.
Саҳобаи киромлар сўрашди: “Эй расулуллоҳ! “Ғийбат нима”? “Биродарингни ўзи йўқ пайтида эшитса хафа бўладиган ишларини гапиришлилигинг” –дедилар. Шунда саҳобалар: “Биз гапирган холат унда бўлсачи”? – дейишдилар. Шунда расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сиз гапирган нарса унда бўлса ғийбат бўлади, агар унда бўлмаса унда тухмат қилган бўласиз” дедилар”.
Демак ҳаётимизда энг кўп учрайдиган холат: “Ғийбат эмасу, лекин фалончи ундақ ёки бундоқ” – деган холат кўп учрайди. “Ғийбат қилманг” – десангиз “Ғийбат эмас ҳақиқат” – дейишади. Ҳадисдан хулоса чиқариб айтадиган бўлсак, ҳақиқат бўлса ғийбат бўлар экан. Акс холда тухмат бўлар экан.
Минг афсуски ҳозирги кунда ғийбат мусулмон бандаларни, айниқса аёлларни энг севимли “машғулоти”га айланди. Иккита одамни боши бирикса кимнидир ғийбат қилад. Бу иш шунчалик оддий холатга айланиб қолдики, уни ҳатто гуноҳлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Хатто баъзилари бугун ғийбатга бордингми деб ном ҳам қўйиб олишган, номи ҳам “Ғийбат” уйалмасдан шу номни қўйганлар-а? Ваҳоланки бу ишни гуноҳлигини Аллоҳ таоло ўз биродарингни гўштин ўлик холатда ейишлик билан тенглаштириб қўйди.
Шаръий китобларимизда ғийбатни турларидан бирига кўзи билан ёки қошлари билан ишора қилиб бировни устидан масхара қилиш киритилган. Демак ҳар қандай холатда бировни устидан кулишликка ёки масхара қилишга мўъмин бандага изн берилмас экан.
Шу ўринда яна бир нарсани айтиб ўтишлилигимиз лозим. Ҳозирги кунда баъзи ёшларимиз бирон кишини кўча-кўйда бирор ноқулай вазиятга тушиб қолган холатини телефонига тасвирга олиб, интернетга қўйиш, холлари кўп учраб турибди. Бу холат энг ёмон ғийбат ҳисобланади.
Ғийбатни гуноҳлигини айтдик, бу гуноҳни кечирилиш шартларидан бири - ғийбат қилган одамингиздан кечирим сўрашлигингиз экан. Шу билан бирга ўша одамни ғийбат қилган даврангизда: “Мен фалончи ҳақида , фалон вақти ноўрин гап айтган эдим. Ўша гапим нотўғри экан. У одам яхши инсон экан. Мен ноҳақлик қилган эканман” – деган маънодаги гапларни айтишимиз лозим экан. Акс холда бу гуноҳимизни Аллоҳ кечирмас экан.
Билингки, ғийбат кишиларда тарқалган энг хунук хислатлардандир. Бу хислатдан кишиларнинг озгинасигина омонда қолади, холос. Агар Аллоҳ бу ёмон хислатдан асрамаса ва ёки Пайғамбари ўзи гувоҳ бўлган кишиларни бу ёмон иллатдан огоҳ этиб қайтармаса ва ёки замонасининг марди ҳақ кишилари таъсирли сўзлари ила ўз қўли остидаги кишиларни қайтармаса бундан тийилиш анча қийин ва мушкулдир.
Шу сабабдан Аллоҳ таоло бу иллатдан холос этиш ва огоҳ этиш учун барча уммати Муҳаммадиййанинг бошига огоҳлантирувчи мақталган Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди. Бу сўзимизга далил сифатида қўйидагиларни келтириб ўтамиз.
Аллоҳ таоло буюрган: “(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин!..”(Ҳужурот,12); “(Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой!” (Ҳумаза, 1); (Ё Муҳаммад!) Ҳар қандай тубан қасамхўрга (Валид ибн Муғирага) итоат этманг! (У) ғийбатчи, гап ташувчи....” (Қалам, 10-11).
Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кишилар:
– Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима? – деб сўрашди. Расули Акрам алайҳиссолату вассалам:
– Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг, – дедилар. Шунда:
– Биродаримда мен айтган нарса бўлса-чи, бунга нима дейсиз? – деганларида, Набий алайҳиссалом:
– Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан, – деб жавоб қилдилар.
Ғийбатнинг ҳаромлигини, ғийбат гуноҳи кабиралардан эканини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Бу иш нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон экани ояти кариманинг ўзида ҳам ажойиб услуб ила баён қилинмоқда: «Сизлардан бирортангиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?»
Қуръони Карим бировни ғийбат қилишни ўша шахснинг ўлгандан кейин гўштини ейиш билан баробар қилмоқда. Маълумки, одамнинг гўштини ейиш мумкин эмас, ўлган одамнинг гўштини ейиш эса хаёлга ҳам келтириб бўлмайдиган иш. Шунинг учун юқоридаги «Сизлардан бирорталаринг яхши кўрурми?» деган саволга ҳеч ким «Ҳа», деб жавоб бера олмайди.
Шу боисдан оятнинг ўзи «Ҳа, ёмон кўрасизлар» деб таъкидламоқда. «Ўликнинг гўштини тановул қилишни кўнглингиз қандай кўтармаса, бировни ғийбат қилишни ҳам шундай кўтармасин», дэйилмоқда
Ғийбатчилар охиратда ҳам жазосиз қолмайдилар. Расули Акрам алайҳиссолату вассалом: «Мерожга чиққанимда мисдан бўлган тирноқлар билан юзларию кўксиларини тирнаётган бир қавмнинг олдидан ўтдим. Мен:
– Эй Жаброил, улар ким? – деб сўрадим. У:
– Булар у дунёда одамларнинг гўштини еб, обрўларини тўкканлар, – деб жавоб берди, – дея кўрганларини ҳикоя қилиб берганлар.
Оятнинг охирида Аллоҳ таоло мўминларнинг барчасини, хусусан, юқорида зикр қилинган гуноҳларни қилганларни Аллоҳдан қўрқишга даъват қилиб, «Аллоҳдан қўрқинглар!» дейди.
Шу билан бирга, аввал билмай, гуноҳ содир этилган бўлса, тавба қилиб, гуноҳини ювиш мумкинлигини эслатиб, Аллоҳнинг фазлу карамидан ноумид бўлмасликка чақиради. Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир.
Ҳар қандай гуноҳдан қай тарзда тавба қилинса, мазкур гуноҳлардан тавба қилишда ҳам ўшандай ҳолат, яъни ўтган ишга қаттиқ афсус қилиб, дилидан надомат чекиб, иккинчи бор бу ишни қилмасликка аҳд қилиш ва аҳдига вафо қилиш билан вужудга келади. Аммо ғийбатчининг тавбаси бу билан тугамайди. Уламолар унинг тавбаси тўлиқ бўлиши учун яна бир муҳим шартни қўйишган. У ҳам бўлса, қаерда, қайси мажлисда ғийбат қилган бўлса, ўша ерда, ўша мажлисда ғийбат қилинган киши ҳақида яхши гапларни гапириши керак. Мўмин-мусулмонлар ғийбатдан четланибгина қолмасдан, бошқа ғийбатчиларнинг оғзига уриб, ғийбатга йўл қўймасликка ҳаракат қилишлари матлубдир.
Демак биз учун одатий ҳисобланган ғийбат ана шундоқ оғир гуноҳ экан. Шундай экан бу гуноҳдан сақланайлик. Тилимиз, гапимиз, ҳатти-харакатимиз билан бировга озор бермайлик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Мусулмон киши шундай кишики – уни тилидан ва қўлидан ҳеч ким озор чекмайди”. Аллоҳ таоло барчаларимизни ушбу ва бошқа гуноҳлардан сақланадиган бандаларидан бўлишлилигимизни насиб этсин.
Аллоҳ таоло барчамизни ғийбатдан ва унинг ёмон оқибатларидан асраб, роҳи ростга бошласин.
Навбахор тумани “Ғойиб Ота” жомий масжиди
имом хатиби Темиров Салим
https://t.me/beshrabotuz