"Оқибати оғир гуноҳ".

26-01-2022, 11:50 admin Мақолалар 511

"Оқибати оғир гуноҳ".

Бисмиллаҳир Рохманир рохийм.
Бизни мусулмон қилиб яратган Аллоҳга беҳисоб хамдлар бўлсин!Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га то қиёматга қадар саловатларимиз бўлсин! Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи васаллам)" Ғийбат нима биласизларми" дедилар.
Саҳобалар :"Аллоҳ ва Расули билади"дейишди. Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам.):"Биродарингни у ёмон кўрадиган нарса билан зикр қилишинг"дедилар."Маскур нарса биродаримда мавжуд бўлса -чи?"деб савол беришди Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)"Айтилган нарса (Биродарингда) мавжуд бўлса ғийбат, унда бўлмаса бўхтондир дедилар (Имом муслим) ривояти. Бир куни бўхтонга учраган аёл билан суҳбатлашдим ,икки иноқ дугона бир-бири билан қўшни яшар экан.Улар бир-бири билан қуда бўлишни ният қилишар экан.
Фарзандлар улғайиб аёлнинг ўғли бошқа қизга уйланибди.Қизини келин қилмагани учун дугонасидан ва ўғлида ўч олиш мақсадида келинга доим эрини ёмонлаб уларни айтмаган гапларини айтиб келинни кўнглига ғулғула солибди. Оилада ҳар куни жанжал кўпайибди. Келин аразлаб уйига кетиб қолибди. Бу гапни эшитган заҳоти маҳалла билан бирга ҳаракат қилиб, оилаларни яраштирдик.Болалар етим бўлмади.Ахир кўзимиз билан кўрмай қулоғимиз билан эшитмаган гапни сўзлаш бўхтон ғийбат эмасми? Ғийбат гуноҳи кабирадир.Унинг ҳаром эканлигига Қуръони Карим оятлар, хадиси шарифларда кўплаб далиллар бор.Аллоҳ таоло бундай амир қилади:"бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин.Сизлардан бирон киши ўлган биродарини гўштини ейишни хохлайдими?Уни ёмон кўрасизку . Аллоҳдан қурқингиз!Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва рахмли Зотдир".(Хужурот 12). Мусулмонларни (Ёмонлаб) гапиришдан тилларингизни тийинг.Агар улардан бирор киши вафот этса у хақида фақат яхши сўзларни айтинг.(Табарони ривояти).Ғийбат кўз қисиш, масхара қилиб кулиш ,ишора, киноя ,харакат, кабилар билан ҳам амалга ошади.Ўтганларни ғийбат қилишнинг гуноҳи қаттиқроқдир.
Чунки тирик инсондан кечирим сўраш мумкин вафот этканни розилигини олиш амримахолдир. Аллоҳим бу каби гуноҳлардан ўзи асрасин! билиб билмай қиган гуноҳларимизни кечириб мағфират этсин!

Хатирчи туман "Буғирдоқ" МФЙ отинойиси Миртазаева Робия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш