Ғийбат - улкан гуноҳ. Ғийбат одамларни айбини ошкор қилувчи ва уларни обрўсини тўкувчи иллатдир. Ғийбат оғиздан чиқиши билан тезда атрофга ёйилиб киши дилини хуфтон қилади. Динимизда ғийбат гуноҳи кабиралардан бири ҳисобланади. Ҳатто ғийбатга қулоқ солган одам ғийбатчининг гуноҳига шерик бўлади. Шу боис ғийбатни эшитган одам тили билан қайтариши лозим. Пайгамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам: ”Кимки биродарини обрўсини сақласа Аллоҳу таъола қиёмат куни уни дўзахдан асрайди“ - деганлар. Одамлар наздида ғийбат унчалик катта гуноҳ бўлиб кўринмайди. Гап орасида бемалол оғзидан чиқиб кетаверади. Бунинг учун куч сарфлаш керак эмас ақл - заковат ҳам талаб қилинмайди. Бироқ у сабаб инсон Аллоҳ таъоланинг ғазабига дучор бўлади. Охиратда гуноҳ ва савоблар ўлчанадиган кунда ғийбатчининг савоби ғийбат қилинганга олиб берилади. Агар савоби бўлмаса нариги одамнинг гуноҳи ғийбатчининг елкасига юкланади.
Ғийбатни келтириб чиқарадиган бир нечта сабаблар бор. Бир одам бошқасини аччиғини чиқарган бўлса аччиқланган киши ғийбат қилиш билан ўч олишга ҳаракат қилади. Ғийбат қилган инсон Аллоҳ қайтарган ишни қилди. Чунки у бандани обрўсини тўкди. Бу гуноҳнинг каффорати афсус ва надомат билан тавба билан Аллоҳдан гуноҳларини кечирилишини чин дилдан сўраш ва ғийбат қилган инсонини кўрганда ундан кечирим сўрашлик билан адо этилади. Қуръонда шундай оят бор: “Эй имон келтирганлар гумондан кўп узоқда бўлинг чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманг. Бир-бирингизни ғийбат қилманг. Сиздан ким ўлган биродарини гўштини ейишни хоҳлайди. Албатта буни ёмон кўрасизлар. Аллоҳга тақво қилинг албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмдилдир”. (Ҳужурот“ сураси. 12-оят”) Исломда ғийбат ҳаром амал. Лекин фисқу-фасод тарқатувчилар ва шариат ҳукмларини ҳурмат қилмайдиганлардан гумон қилиш уларни гапириш ҳаром амал эмас. Шундай экан ғийбатчи ғийбат қилишдан олдин ўзини айбларини ўйласин ва уларни ислоҳ қилсин. Ўзини айби бўла туриб ўзгаларни айблашдан уялсин. Аллоҳ барча мўъмин –мусулмонларга инсофу-товфиқ берсин.
Навбаҳор тумани “Навбаҳор” МФЙ отинойиси: М.Хаитова