Кунлардан бир кун Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бир аёл кириб, бир қанча саволларига жавоб олиб чиқиб кетди. Шу вақт Оиша (розияллоҳу анҳо) онамиз, ё Росулуллоҳ бу аёлни бўйи калтароқ экан-ми?, деганларида Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сиз бу аёлни ғийбат қилиб қўйдингиз деган эканлар. Ғийбат бу: кишида бор камчиликни у кишининг йуқ вақтида бошқаларга гапиришдир, унда йуқ хислатни гапириш бу бўҳтондир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда, “Эй иймон келтирганлар кўп гумонлардан сақланинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларнингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими. Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта Аллоҳ таоло тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳимлидур”. (Ҳужурот сураси 12-оят) Аллоҳ таоло ғийбатнинг қанчалар улкан гуноҳлиги ҳақида инсонларни огоҳлантирмоқда.
Жуда ҳам кўп ҳадис шарифларда ғийбатнинг ёмонлиги ҳақида хабар берилган. Жумладан, Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаи киромлар билан суҳбатлашиб турганларида, бир нохуш ҳидни сезиб, мунофиқлар бизни ғийбат қилишди деган эканлар. Нима учун бугунги кунда биз ғийбат ҳидини сезмай қолдик деб бир машоихдан сўраганларида қўйидагича жавоб берган эканлар. Худдики тери ошловчи киши терининг бадбўй ҳидига ўрганиб қолганидек, сиз ҳам ғийбат қилганлигингиз учун бу ҳидни сезмай қолдингиз деб жавоб берган эканлар.
Саййидимиз Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “ Қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳузурида ўн иккита манзил бўлади, ҳар бир манзилда дунёда амал қилган нарсасидан сўралади. Ўлардан тўртинчи манзилда ғийбат борасида савол қилинади, агар одамдан ғийбат содир бўлмаган бўлса, у кейинги манзилга ўтказилади. Акс ҳолда ўша манзилда минг йил азобланиб, сўнгра кейинги манзилга ўтади”.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, уломоларимиз тамонидан ғийбатни баъзи ўринларда рухсат берилганлигини айтиб ўтишимиз керак. Булар, мансабдор шахснинг зулмидан шикоят қилиб, ҳокимга айтган сўзлари, бирор кишининг ёмон ишини тўғрилашлик учун исмини айтмасдан жамоатга бу ишни ёмонлигини хабарини бериш каби айтилган сўзлар ғийбат ҳисобланмас экан. Шунинг учун мўъмин кишига ғийбатнинг рухсат берилган ўринларини ва харом бўлган ўринларини билиб олишлиги керак. Бир қанча вақт олдин аёллар орасида келинг бир ғийбатлашайлик, ғийбати эмас сийрати деган гап учраб турар эди. Бугунги кунга келиб бу гап эркак кишилар орасида ҳам қулоқга чалиниб қолмоқда. Ғийбатнинг келиб чиқиш сабаби бу асосан бекорчиликдандир. Ғийбатдан сақланиш учун доимо кам гапириб кўп китоб мутоала қилишлигимиз зарур бўлади.
Хатирчи туман “Оқ масжид” жоме масжиди имом хатиби: Ойдинов Юсуп