Динимизда қариндошлик риштаси .

24-06-2022, 00:58 admin Мақолалар 503

Динимизда қариндошлик риштаси .
Мусулмон ахли дунёга келибдики доим Аллоҳ розилиги ва икки дунё саодатига етишиш умидида яшайди.Шундай экан барчамиз Аллоҳ таоло буюрган амалларни бажармоғимиз лозим. Ана шундай амаллардан бири Қариндошлик ришталарини узмаслик, балки янада мустаҳкамламоғимиз жоиздир. Қариндошга яхшилик қилиш мухтожларга ёрдам бериш улар холидан хабар олиш жуда катта савобли амаллардан биридир .Аввало инсон яхшилик қилишни энг яқин қариндошлардан бошлаши хам бор гап . Аллоҳ таоло одамларни хидоятга чорлашни Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламга юклаган бўлсалар аввало чорловни қариндошлардан бошлашни таъкидлаганлар. Бир ривоятда Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васаллам қариндошлардан узилган одам жаннатга кираолмайди деганлар,бу уларнинг охиратдаги жазоси бўлса дунёда ҳам турли балоларга гирифтор бўлар экан .
Бошқа бир хадисда Анас (Аллох у кишидан рози бўлсин) хабар бердилар .Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам деди"Ризқи кенг ва умри ўзоқ бўлишини истаса қонқариндошлари билан яхши алоқада бўлиши керак .( Ал-БухорийваМуслим) .
Ушбу хадисдан кўриниб турибдики ,кимки мол дунёсининг кўп ва насибасининг бутун бўлишини хохласа ва умрини узун бўлсин деса, бу хадис унга далилдир .Бу ерда келган умр узайиши Аллоҳ таоло ёзган умрнинг узайиши ёки аксинча камайиши эмас,балки ўша силаи рахм қилган кишининг наслидан тоат ибодатли хайрли зурриётлар чиқаришига ишора бор . Киши оламдан кўз юмгандан кейин ҳам унинг хаққига дуо қилиш уни ёд этиш тушунилади . Яқинларга яхшилик қилиш унинг хулқи одоби, тақвоси , кишиларга нисбатан муносабатига қарамасдан хаттоки дини , номоз ўқиш ёки ўқимаслигидан эътиборан у билан алоқани , борди келдини узмасдан улар билан алоқани мустаҳкам қилиш уларнинг кўнглида ҳам исломга меҳр мухаббат уйғотса ажабмас иншааллоҳ .

Хатирчи тумани “КоризАраб “мфй отинойиси. ЖайнароваЗухра
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш