Савобли  амалларни  биласизми?...

13-09-2021, 17:23 admin Мақолалар 673

    Савобли  амалларни  биласизми?...
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Аллох  таолога  чексиз  хамду сано, У  Зотнинг расули,охирзамон  Пайғамбари  Мухаммад  алайҳиссаломга  салоту  саломлар  бўлсин!
   Мен  бугун  ўзим  амал учун дастурул амал  килиб  юрган ва  баьзи  сабабларга  кўра  амал  қилолмаган  савобли  амалларни Сиз  азиз  биродарларимга  эслатишни лозим деб топдим.
   Ниятим  факатгина дўстларимизни  хақ ва  сабр  ила яхшиликка  чақириш ва  очиқ буйруқт бўлмиш: " Эслатинг !Албатта,  эслатиш  мўьминларга фойда  беради", деган  ояти  каримага  амал  қилишдир.
   Мен  савобли амаллардан биринчи  ўринда  турадигани ----   билим  олиш  ва билим бериш деб  ўйладим .Чунки:
   " Росуллулох  (соллаллоҳу  алайҳи ва саллам):  " Ким  илм  талабида  йулга  чикса,қайтиб  келгунича  Аллох  таолонинг  йулида  бўлади",деганлар".(Имом  Термизий  ривояти).
Мухтарам Президентимиз  бу  борада  жудаям  кўб  савобли  ишларни  амалга  оширдилар  Аллоҳ  рози  бўлсин ,у  кишидан  ва  ёрдам  берганлардан.
Ўзбекистон Қурьон  мусобакаси-2018  да  энг  юқори  ўринларни,  асосан, Тошкент  ислом  институти  талабалари  эгаллади.
   2018  йил  6- 11  октябрь  кунлари Саудия  Арабистоннинг  Мадина  шахрида,  Масжидун  Набавийда    қурьон  хифзи,  тиловати  ва  тафсири   йуналишларида  халкаро  мусобака  бўлиб  ўтди." Тахфизул  қурьон"  кафедраси  мудири  Жахонгир  кори  Неьматов  малака  оширувчи  хакам  сифатида  катнашди.
     Юртимиз  мусклмонларини  қувонтирган  янгиликлардан  яна    бири  "Курьон  қироати  ва  тажвид"  хамда "Араб  тили" курсларининг  очилиши  бўлди.
   Бунақа  мисоллардан  анчасини  келтириш  мумкин.
  Кундан-кунга  сони  ортаётган  янги  масжидлар, илм даргоҳлари, мадрасалар,  қишлоқлар  ва шахар  ёнларидан  ўтувчи  катта  йул  буйларида  замонавий  намозхоналар
очилди.Мана шу амаллар энг  катта  савобли  амаллардандир.
   Яна  бир  савоб  келтирувчи  амал  кўприк  куришдир. Биргина  Тошкент  шахрида бир нечта  кўприклар қурилди.Навоий шахрида янги кўприк  қурилди,ва  одамларнинг  узоғи  яқин  бўлди,хавфсизлиги таьминланди.
    Яна  бир  қимматли  савобли  амаллардан  бири фарзанд  тарбиясидир " Росулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
  " Яни  кишининг  ўз  фарзандини  чиройли  одоб  ахлок  билан  тарбиялаши  кўп  микдордаги  нафл  садака  беришидан яхширокдир."(Термизий ривояти).
     Бошқа  хадисда: "Ота  болага гўзал  одобдан  яхшироқ нарсани бера  олмайди", дея мархамат қилдилар.
(Термизий  ривояти).
      Савобли  амаллардан  яна  бири ота -- онага  яхшилик  қилишдир.Қурьони  каримнинг  йигирмадан  ортив  ояти  карималарида  ота - онага  яхшилик  қилиш, уларни розиликларини топишга  амр  қилинади.Жумладан ,"Анкабут" сурасининг 8-оятида:"Биз  инсонни  ота-онасига  яхшилик  қилишга  буюрдик...", дейилган.
   Бошқа  бир  хадисда  эса  "Жаннат  оналар  оёги  остидадир" дейилган.
   Инсонларни  хурсанд  килиш, савоб 
   Бемордан  хабар  олиш  савоб,
   Жанозага  катнашиш  савоб
   Қабрларни  зиёрат  килиш,
   Мухтожга  карз  бериш савоб.
   Очларни  тўйдириш  савоб.
   Етимни  бошини  силаш  савоб.
    Кўчат  қуриб   боғ яратиш савоб.
    Уришганларни  яраштириш  савоб,
Пайғамбаримиз  соллаллоху  алайхи ва  саллам : Ким  етимни  бошини  силаса,  жаннатда  мен билан  бирга  бўлади "-- дея мархамат қилдилар.
  Йулакдаги  тош  ёки  шох - шаббани  инсонга  зарар  етказувчи  нарсаларни  олиб  ташлаш  хам  савоб.
Арзимаган  ишга  ўхшасада, бу  амалларда  улкан  савоблар  бор.
  Уйланиш  зино  килишдан  яхшидир!
  Зино  гунох,  никох  халолик  ва савоб . Никохда  барака  бордир.
   Турмуш  қуриб  жуфти  халолига  хизмат  килган  ва уни  рози  килган,беш вақт  намозини вақтида  ўқиб  рамазон  рўзасини  тутиб  танасини зинодан  саклаши  канчалик  савоб  эканини  биласизми?
Бунинг  мукофоти жаннат, уни  хохлаган эшигидан кирсин , деганлар Пайғамбаримиз  соллаллохи алайхи  ва саллам.
Учқудуқ туман, "А Навоий" мфй отинойиси М Сафарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш