Қариндошлик ришталари узилмасин.

17-05-2022, 14:54 admin Мақолалар 544

Қариндошлик ришталари узилмасин.

Инсонлар қариндошлик ришталарига суянади.
Хаёт муаммоларини ечишда унга таянади.Кариндош уруғчиликда силаи раҳимнинг аҳамияти адолатли бўлиш катта аҳамиятга эгадир."Албатта ,Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради, хамда бузғунчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан кайтаради.
"Эслатма олурсиз, деб,(У)сизларга (доимо) насихат қилур".(Наҳл сураси, 90 оят).
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
қариндошлик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга харакат қилиш инсоннинг ризқи ва умрига барака бериши хақида башорат қилганлар."Кимни ризқи рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ
бўлиш учун хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин".(Имом Бухорий ва Муслим.)
Шу билан бирга қариндошлик ришталарини узиш энг катта гуноҳлардан бири бўлиб ,у бемехрлик ,тошбағрлик, ва хиссизлик дейилади.Бундай кимсадан яхшилик еутилмайди,
ундан раҳм шафқат кутилмайди.У ўз яқинларига яхшилик қилмаса , бегоналардан бутунлай четда бўлади.Бундай ишни оқибати лаънат ва гумроҳликдир.Аллоҳ таоло айтади " Агар (имондан)бош тортсангиз, аниқки, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз билан ҳам алоқаларингизни узасиз, албатта, Ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлагандир, бас уларнинг қулоқларини)"кар", кўзларини "кўр" қилиб қўйгандир".(Мухаммад сураси, 22- 23 оятлар).
Хар вақт қариндошларимизга меҳр кўрсатиб ,ўзаро қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш орқали Парвардигор рахматига сазавор ва Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шафоатларига лойиқ бўлишимиз боисида саъй харакатларимизда Аллоҳ таолонинг Ўзи мададкор бўлсин.
Ўзининг розилигига олиб борадиган амалларда барчаларимизни бардавом айласин!
Омин.

Хатирчи тумани "Боғишамол" мфй отинойиси Ибрагимова Г.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш