Ота ташлаб кетган бола ноласи.
Ота -она бағри, бу улуғ дамдир.
Ота меҳри беназир, дилга малҳамдир.
Ота хато қилдию, фарзанд мулзамдир.
Кимга айтай ,ота соғинганимни?
Ноҳақликлар ўқдай, юракка теккан.
Иғволар қадади, кўксимга тикан.
Отага тик боқмай , фарзанд чидаркан.
Кимга айтай, ота соғинганимни?
Жуда кўп қийналдик, бир тиргакка зор.
Яхшилар кўп экан, ёмонлар ҳам бор.
Кенг дунё кўзимга , бўлиб қолган тор.
Кимга айтай, ота соғинганимни?
Орзуларим ҳар ён, тортиб қўймайди.
Ўксик қалбим , меҳрга сира тўймайди.
Жилмайиб турсамда, кўнглим йиғлайди.
Кимга айтай, ота соғинганимни?
Тўғри баҳо беринг, кўнгил ғашликка.
Сиз бизларни ташлаб, кетган эшикка.
Бир куни келасиз, боқолмай тикка.
Кимга айтай , ота соғинганимни?
Фарзандлик қарзим бор, ота улуғ зот.
Илиқлик меҳрим йўқ, отамга ҳайхот.
Отамга иймон бер, инсоф бер хаёт.
Кимга айтай, ота соғинганимни?
Соғиниб, оғриниб, овунганимни...
Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ отинойиси Ш. Сувонова.
Ота -она бағри, бу улуғ дамдир.
Ота меҳри беназир, дилга малҳамдир.
Ота хато қилдию, фарзанд мулзамдир.
Кимга айтай ,ота соғинганимни?
Ноҳақликлар ўқдай, юракка теккан.
Иғволар қадади, кўксимга тикан.
Отага тик боқмай , фарзанд чидаркан.
Кимга айтай, ота соғинганимни?
Жуда кўп қийналдик, бир тиргакка зор.
Яхшилар кўп экан, ёмонлар ҳам бор.
Кенг дунё кўзимга , бўлиб қолган тор.
Кимга айтай, ота соғинганимни?
Орзуларим ҳар ён, тортиб қўймайди.
Ўксик қалбим , меҳрга сира тўймайди.
Жилмайиб турсамда, кўнглим йиғлайди.
Кимга айтай, ота соғинганимни?
Тўғри баҳо беринг, кўнгил ғашликка.
Сиз бизларни ташлаб, кетган эшикка.
Бир куни келасиз, боқолмай тикка.
Кимга айтай , ота соғинганимни?
Фарзандлик қарзим бор, ота улуғ зот.
Илиқлик меҳрим йўқ, отамга ҳайхот.
Отамга иймон бер, инсоф бер хаёт.
Кимга айтай, ота соғинганимни?
Соғиниб, оғриниб, овунганимни...
Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ отинойиси Ш. Сувонова.