Ахлоқий бузуқлик холатларини олдини олиш.

20-06-2022, 23:26 admin Мақолалар 276

Ахлоқий бузуқлик холатларини олдини олиш.

Ахлоқий бузуқлик энг тубан фаолият бўлиб, у"эркин мухаббат"дан аста секин бир жинслилар ўртасида никох тузишгача бўлган ва ёшларни маънавий жиҳатдан айнитиб минглаб йиллардан бўён ардоқланиб келаётган мақаддас мухаббат анъанаси ўрнига зинокорликни уларга тақдим қилади .Масалан чет давлат қизлари турмушга чиққанча камида икки марта хомила олдиради, Ваҳоланки,зино бегона эркак ва аёлнинг никохсиз жинсий алоқада бўлишидир .Бу иш жамики динлар, халқлар тузумлар, фалсафаларда ор номуссизлик, уят, нопоклик ва разолат хисобланган.Хозиргача инсоният зинони разолатларнинг каттаси деб хисоблаб келмоқдалар. Инсонийлик доирасидан чиққан , хавои нафсни ақлидан устун қуядиганларга қарши чиқиш ва улар одатда яширин тарзда харакат қиладилар, жамоатчилик нафратидан қўрқиб юрадилар.
Ислом дини ўзига хос ёндашувни илгари сурган, мусулмонлар зинони улкан гуноҳ, кечирилмас айб деб биладилар.Чунончи, Қуръони карим оятларидан бирида Аллоҳ томонидан мусулмонлар:"Зинога яқинлашманглар, албатта у фохш иш ва ёмон йўлдир"-дейилган (Исроъ 32 оят )дея огоҳлантирилди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳис салом) хадисларида зино наслу насабнинг бузулиши оилаларнинг парчаланиши, инсоний муносабатларнинг ёмонлашуви, хар хил касалликларнинг
тарқалиши ,ахлоқнинг қулаши, фақирлик ва мухтожлик келтириш, бало-офатларга сабаб эканлиги тушунтирилган.
Хадисларда Пайғамбар (алайхис салом) айтади:"Қайси қавмда зино тарқалса, Аллох таоло уларни ота -боболари билмаган касалликка мубтало қилади" ,бошқа бир хадисда, "Зинакор зино қилганда мўминлиги қолмайди"-дейдилар.
Аллоҳ таоло" Нур сурасининг 30 оятида мархамат қилади:"Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини ҳаромдан сақласинлар. Ана шу улар учун покдир..."
Миллий маънавий мероснинг асосларидан бири хаёни энг олий ахлоқий фазилат сифатида ардоқлош. Хаё хар қандай хулқнинг негизидиир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Хаё фақат эзгулик келтиради" , "Хаё пайғамбарлардан ўтиб келаётган, маънавий мерос". Агар уялмасанг, хохлаган ишингни қилавер!.
Хаётнинг зидди бўлган беандишалик бандани тубан холатларга туширади.Хаётдан бебахра кимсалар ёғиладиган танқидларни писонд қилмайдилар, ножўя ишларни намойишкорона бажарадиган бўладилар. Бундай кимсаларнинг қисмати Пайғамбаримиз(алайхис -салом) хадисларидан бирида тавсифланади:" Умматим орасида гуноҳни ошкора бажарувчилардан бошқалари саломат қолувчилардир", Бу борада халқ оғзаки ижодида бир қанча мақоллар орасида-"Ори йўқнинг охори йўқ" , "Ҳаё кетди -бало етди",каби хикматли сўзлар мавжуд.
Мана шундай экан азизлар барчамиз фарзандларимизни юриш туришига эътибор берайлик , зинодан йироқ бўлиб оиламизни пок едириб, пок ювиб тараб халоллик бу олий химмат эканлигини англа олайлик... .


Кармана тумани "Сардоба" МФЙ отинойиси Н. Хусенова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш