“Ахлоқий бузуқлик ҳолатларини олдини олиш “

27-07-2021, 13:19 admin Мақолалар 437

“Ахлоқий бузуқлик ҳолатларини олдини олиш “
Ахлоқий бузуқлик энг тубан фаолият бўлиб ,у эркин муҳаббатдан аста-секин бир жинслилар ўртасида никоҳ тузишгача бўлган босқичларга кўтарилади ва ёшларни маънавий жиҳатдан айнитиб ,минглаб йиллардан буён ардоқланиб келинаётган муқаддас муҳаббат анъанаси ўрнига зинокорликни уларга тақдим қилади. Масалан бугунги кунда АҚШ нинг 30% аёллари никоҳга киргунга қадар камида икки марта бола олдирадилар ,шунингдек қизлар ҳам ана шу руҳда тарбия топмоқда .Аксарият сайловчилар бу каби турмуш тарзига халақит берувчи ҳар қандай сиёсатга қарши овоз берадилар . Ваҳоланки ,зино барча халқлар тушунчасида бегона эркак ва аёлнинг никоҳсиз жинсий алоқада бўлишидир .Бу иш жамики динлар ,халқлар ,тузумлар ,фалсафаларда ор-номуссизлик ,уят нопоклик ва разолат ҳисобланган .Чунки инсоннинг соф қалби ўз-ўзидан бу қабиҳ ишни табиатан қоралайди ,ёқтирмайди .Ҳозиргача инсоният зинони разолатларнинг каттаси деб ҳисоблаб келмоқда .Бу фикрга инсонийлик доирасидан чиққан ,ҳавоий нафсини ақлидан устун қўядиганларгина қарши чиқишлари мумкин .Улар одатда яширин тарзда ҳаракат қиладилар, жамоатчилик нафратидан қўрқиб юрадилар.Бу ҳақида ислом дини ўзига хос ёндашувни илгари сурган .Шунга биноан , мусулмонлар зинони улкан гуноҳ , кечирилмас айб деб биладилар .
Шунингдек Қуръони карим оятларидан бирида Аллоҳ томонидан мусулмонлар :”Зинога яқинлашманглар , албатта у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир”(Исро 32-оят )дея огоҳлантирилади.Бу илоҳий кўрсатманинг боиси Муҳаммад алайҳис салом ҳадисларида зино наслу –насабнинг бузилиши ,оилаларнинг парчаланиши , инсоний муносабатларнинг ёмонлашуви ,турли касалликларнинг тарқалиши ,аҳлоқнинг қулаши ,фақирлик ва мухтожлик келтириши ҳамда бошқа бало-офатларига сабаб эканлиги билан тушунтирилган .Масалан , ҳадислардан бирида Пайғамбар алайҳис салом айтадилар :”Қайси қавмда зино тарқалса , Аллоҳ таоло уларни ота-боболари билмаган касаликка мубтало қилади .”Бошқа бир ҳадисда эса “Зинокор зино қилганда муъминлиги қолмайди ,”- дейилган.Шу билан бирга ,барча зинокорларга нисбатан жорий қилинган жазо чоалари ҳам қатъий бўлиб , жамиятда зинонинг тарқалишини чеклаган . Ислом дини зинога қарши фақат қаттиқ жазо қўллаш билангина чекланиб қолмайди ,балки унинг олдини олиш учун барча чораларни кўради :
Ҳалол йўл билан жинсий эҳтиёжини қондиришга барча шароитни яратиш ,
Бегона эркак-аёлларнинг бир-бирига зарур ҳолатидан ташқари аралашувини ман қилиш ,
Ўзга жинсга шаҳват билан қарашни ман қилиш Ислом дини таълимоти талқинига кўра , зино қўйидаги кўринишларда намоён бўлади:Қалбнинг зиноси –зинони орзу қилиш , кўзнинг зиноси –шаҳват билан тинчлаш , тилнинг зиноси –бегона эркак аёл ўртасидаги шаҳвоний суҳбат , қўлнинг зиноси ушлаш , оёқнинг зиноси зино тараф бориш. Зино қилиш ва қилмаслик бу ҳар бир инсоннинг имонига боғлиқ бўлади Имоннинг бир неча турларидан бири –ҳаёдир . Ҳаё ҳар қандай олий хулқнинг негизи бўлиб , инсонни яхшиликка ундайди , ёмонликдан узоқ юришга чақиради , Росулуллоҳ алайҳис салом айтганларидек , “ Ҳаё фақат эзгулик келтиради”. Шу боис ҳадислардан бирида ҳаё аввалги пайғамбарлардан ўтиб келаётган ” маънавий мерос “ сифатида таърифланади. Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган гап шуки :Агар уялмасанг , хохлаган ишингни қилавер ! бу ҳадисдан маълум бўладики ,уятли ишларни қилишдан нафсни тийиш , атрофдагиларнинг таъна –маломатига сабаб бўладиган айбли ишларни тарк этиш ҳаёнинг қисқача мазмунини ифодалайди .

Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова Чинни.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш