"Оила- муқаддас даргох".

10-09-2021, 12:49 admin Мақолалар 598

"Оила- муқаддас даргох".
Оила шундай саодатбахш бир боғки у хатто жаннатда ҳам давом этади. Оила тинчлик хотиржамлиги ва саодатини таъминлаш эр ва хотин зиммасидадур. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларида :" Никох менинг суннатимдур ' ким суннатимдан воз кечса у менинг умматим эмас "- деганлар. Демак никох Аллоҳнинг буйруғи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари экан : биз шунга амал килаяпмизми ? Айникса қизларимиз : Оқ кийиб тўй бўлса бўлди, ёки фарзанд туғиб олиб оилани бошқарса бўлди. Мен минг бор узр сўраган холда қизларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиманки бир оилани шакллантириб уни муқаддас деб билмас экансиз, бола туғиб уни тирик етим қилар экансиз : шу оқ либосни киймай туриб уйласангиз бўлмасмиди ? Бир навқирондай йигитни хаётини барбод қилиб қайнота-қайнонани бағридаги неварани юлиб олиб тирик мурда килиб зор - зор қақшатганингизча, ўша бағрига босиб " тор корнимга сиққан кенг уйимга ҳам сиғасан" деган Ота- онангизни қучоққинасида ўтирсангиз бўлмасмиди? Қани сиздаги инсоф диёнат, адолат хаё, сабр, қаноатли бўлиш хислати шукроналик неъмати. Аллоҳ севиб сизга жуфтликни инъом этдими ? Шукр қилинг, орқасидан фарзанд деган неъматини бердими? Унданда шукрда бўлинг. Чунки тенгини топа олмай қари қиз бўлиб ўтганлар қанча ? Турмушга чиқиб фарзанднинг тирноғига зор ўтаётганлар қанча ? Сизчи? Сиз нима қилаяпсиз? Гўдакларнинг уволига қолиб , бир бутун оилани пароканда қилиб, Аллоҳнинг аршини титратиб, Аллоҳнинг ғазабидан қўрқмайсизми? Бу ишингиз ношукурчилик эмасми-? бесабрлик эмасми-? тўқликка шўхлик эмасми-?. Асал қизим шу ерда бир ўтириб уйлаб кўрингчи? Эрта гўдакларингиз вояга етгач отасини сўраса нима деб жавоб берасиз ? Ичкилик оқибатида ажрашдим дейсизми? Аллоҳдан қўрқинг оталари ичувчи эмас эди. Зинода айблайсизми? Янаям Аллоҳдан қўрқинг оталари уйим жойим болам дегувчи эди. Сизчи қизим Ойим ўзингизни ой билдингиз осмон тутдингиз. Онанинг гапидан чиқмадингиз. Болаларни уйламадингиз. Биров бировини ўлдирса қотил деймиз. Сизга ўхшаганларничи? Боланинг болалигини ўлдирган қотил эмасмисиз? Отага, бобога бувига зор қилиб, ўзини уйлаб болагиналарни юзини кўзини бир кулдирмай маъюс қилган сизни нима деб аташни ҳам билмайман.Сўнга пушаймон ўзингизга душман бўлади. Хато қилганингизни тушунасиз, аммо кеч бўлади. Ғишт қолипдан кўчган бўлади. Хаётий воқеага асосланиб, ёзилган мақолам келинларга чиройли дарс бўлади деб умид қиламан орамизда шундай келинлар борлигидан қаттиқ хайратда қолдим, ушбу оилани яраштираман деб бир йил ундадим, лекин ярашмайман, нафақамни берса бўлди деб туриб олган. Аллоҳ Ўзи инсоф берсин бундайларга.
Навбаҳор тумани "Қизилой" МФЙ отинойиси Очилова Майрам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш