Қайнона ва келин мавзуси — бугунги кунда энг долзарб ва муаммоли масалаларнинг бирига айланиб улгурди. Чунки оилавий келишмовчилик ва ажримлар ўрганилиб, чуқур таҳлил қилинганда бу каби салбий ҳолатларга олиб келувчи, ушбу икки қаҳрамонимиз ўртасидаги тушунмовчиликлар асосий сабаблардан бири бўлиб кўзга ташланмоқда.. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлар комил мусулмон бўлмагунингизча жаннатга кира олмайсизлар. Комил мусулмон бўлиш учун эса, бир-бирингизга меҳр қўймоғингиз шарт”, деганлар. Яна бир ҳадиси шарифларида: “Жаннат оналар оёғи остидадир”, деб марҳамат қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳис-саломнинг ўгитларига амал қилувчи, жаннатга киришни истаган қайнона ўғилнинг севикли аёлига ва ундан дунёга келадиган зурриётларини соғ-саломат, оиласи тинч-осойишта бўлиши учун, фарзандларини бахтли ҳаёт ўтказишлари учун, қайнона келинни хато-камчиликларини кечириб, билмаганларини ўргатиб, меҳр қўйиб яшамоғи зарур. Қайнона ва келин ўртасидаги алоқалар гўзал ва чиройли бўлгани қандай яхши. Лекин, иккиси ўртасидаги муносабатлар инқироз кўчасига кириб қолган вақтда ҳеч бўлмаганда инсонийлик нуқтаи назаридан маҳалла – кўй, фарзандлар олдида ақл ва зийраклик билан ҳаракат қилиш лозим.
Лекин афсуски, шундай қайноналар борки, улар бўлажак келиннинг мол-дунёси, бойлиги, ота-онасининг қандай лавозимда ишлаши, ҳаттоки қизнинг оилада яккаю ёлғиз фарзанд бўлишига қараб ҳам келин қилмоқчи бўлган аёлларимиз учраб туради. Ҳолбуки, бу нарсалар уларга манфаат келтираётгандек Қайноналикнинг иши оғир, масъулиятли сабр-тоқатни талаб қиладиган вазифадир. Халқимизда шундай гап бор “ Келин олиш осон, қайнона бўлиш қийин”, дейишган.
Келиннинг вазифаси ҳам бунда жуда муҳим аҳамият касб этади. Қайнона ва бошқа оила аъзоларидан аразламаслиги, гап қайтармаслиги ва эрининг уйидаги гап-сўзларини ота-онасиникига ташимаслиги зарур. Уларни ҳурматларини жойига қўйиши керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кичикларга раҳм-шафқатли, катталарга иззат-икромли бўлмаса, у бизлардан эмас”, деб таълим берганлар. Эрининг ота-онаси ва жигарларини ҳурмат қилиш эрини ҳурмат қилишдир. Ота-боболаримиз, гулни севган тиканни ҳам эъзозлайди, дейишган. Бундай қилмаган келин эрининг кўнглини ололмайди, меҳрини қозонмайди, нафратига учраб, эрининг кўзига хунук кўриниб, оила бахтига дарз кета бошлайди.
(РИВОЯТ) Ҳориснинг қизи Асмо келин бўлиб куёвникига кетаётганида онаси Умома унга шундай насиҳат қилган экан: «Болажоним, севикли қизим, мени яхшилаб тингла! Агар бир қиз она ва отасининг камбағаллиги учун эрга берилиши керак бўлсайди, сен асло узатилмаган бўлардинг. Чунки отанг жуда бадавлат, катта шуҳрат ва мартаба эгасидир. Лекин ҳаёт бошқачадир. Аллоҳ бизларни яратган ва биз учун ҳаёт қонунларини берган. Ҳар бир ёшдаги инсон ана шу қонунлар чегарасида турмуш кечиради. Аллоҳ берган қонунга кўра, ҳаётга қадам қўйиш вақти келганда ҳар бир қиз бир эркакка, хожага, у эса аёлга муҳтож бўлади. Эркаклар хотинлар учун, хотинлар эркаклар учун яратилгандир. Бу - Аллоҳнинг қонуни, уни ҳеч ким буза олмайди, у қиёматгача давом этади. Шу сабабки, сен, қизим, туғилиб ўсган ва вояга етган уйингдан, яйраб-яшнаб ўйнаб юрган ерингдан ўзинг ҳам билмайдиган бир нотаниш уйга борасан, шунга қадар ўзинг яхши билмаган инсон уйига, ўз уйинг бўладиган жойга борасан.
Ей менинг жигарпорам, сен эрингга шундай хизмат қилки, у ҳам сенга қул бўлсин. Сен унга ер бўлки, у сенга осмон бўлсин! Айтганларимга амал қилсанг, эринг билан гўзал ҳаёт кечириб, масъуд, бахтиёр турмуш кўрасизлар. Айниқса, эрингнинг қариндош ва яқинларига ҳурмат кўрсат, чунки уларни ҳурмат қилиш эрнинг эътиборини, меҳр-муҳаббатини қозонмоқ, демакдир. Уларни ҳурмат қилиш - эрни ҳурмат қилиш, қадрлашдир».
Хулоса шуки, турмуш ўртоғига итоатли, меҳр-муҳаббатли, озода, чаққон, ширинсўз, турмушнинг бор-йўғига сабр қилиб, тежамкорлик фазилатларига эга бўлган келинлар ўз турмуш ўртоқларига севикли ёр, қайноналарига суюмли келин бўла оладилар.
Навбаҳор тумани "Оқ олтин" МФЙ отинойиси Ҳаққиева Ойсара