Росулим ўгитлари.

30-05-2022, 18:41 admin Мақолалар 427

Росулим ўгитлари.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Аллоҳ таолога битмас- туганмас хамду саноларимиз бўлсин.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга,аҳли байт асҳобларига, у Зотга эргашганларга салом ,дурудларимиз бўлсин.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: “Зарар кўриш ҳам, зарар бериш ҳам йўқ”, деган сўзлари Исломнинг асосий қоидаларидан биридир (Имом Ибн Можа ривояти). Ушбу шаръий қоидага кўра, ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарарга жавобгар бўлади. Ҳайдовчига боғлиқ бўлмаган, унинг айби йўқ ҳолатлар бундан мустасно.
Яна бир ҳадиси шарифда: “...Йўлнинг ҳаққи – кўзни тийиш, азият бермаслик, саломга алик олиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш”, дейилган (Муттафақун алайҳ).
Ҳадиси шарифдаги “азият” кўп нарсаларни ичига олади. Энг ёмонларидан бири – ўзгаларга тил билан озор етказиш, айниқса, ҳақорат, сўкиш – мусулмонлик одобларига мутлақо зид. Гоҳида бўлар-бўлмасга сигнал чалиш, номаҳрамларга назар солиш ёки мусиқани баланд қўйиш, мошинадан ахлат улоқтириш, кечки пайт бошқа ҳайдовчилар кўзини қамаштирадиган, тақиқланган ёритгичларни ёқиб юриш ҳам ўзгаларга озор беришдир.
Аксарият йўл транспорт ҳодисалари маст ҳолда машинани бошқариш, тезликни меъёрдан ошириш, телефонда гаплашиш сабабли юз беради. Маст қилувчи ичимликларни ичиш – катта гуноҳ, маст ҳолда рулга ўтириш – бунданда оғир жиноят. Телефонда гаплашиш эса ҳайдовчининг ҳам, пиёданинг ҳам диққатини олади. Фалокат учун одам бир неча сония чалғиши кифоя қилади.
Динимиз кўрсатмаларида инсон пиёда юрганда ҳам, уловда ҳам мўътадил тезликда юришга тарғиб қилинади. Ҳаддан ташқари тез юриш мўминнинг ҳайбатини кетказади. Уловда меъёридан тез юриш кибр ва ўзини бошқалардан устун қўйиш сабабли бўлади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан” (Исро сураси 37-оят).
Кўчага чиқиб ўтириб, ўтган- кетганни кибр ила менсимай гапиришлик хам ёмон одатлардандир.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш