Эҳсонни яқин қўшнидан бошлаш .

14-06-2022, 14:53 admin Мақолалар 399

Эҳсонни яқин қўшнидан бошлаш .
Алқама ибн Зибриқондан ривоят қилинади:”Абу Ҳурайранинг Яқин қўшнини қўйиб,узоғидан бошламайсан,балки узоғидан олдин ,яқинидан бошлайсан”,-деганини эшитдим.Демак,қўшничилик ҳаққи энг юқори бўлган қўшни ховлиси энг яқин турган қўшни экан.Шариатимизда қўшничилик муносабатлари ҳам анашундай аниқ,дақиқ тарзда кўрсатиб берилган.Абу имрон Жавнийдан ривоят қилинади:”Қурайшлик Абу Талха деган кишининг шундай деганини эшитдим:”Оиша :”Эй Аллоҳнинг расули ,менинг иккита аёл қўшним бор .қай бирига ҳадия берай “-дедилар .
“Эшиги сенга яқинроғига “,дедилар”.Демак қўни қўшнига яхшилик қилишимизда ,ҳадия беришимизда эшиги яқинроқ бўлган қўшнидан бошлаш керак экан.Демак ёнимиздаги қўшнига эҳсон қилмасдан кейингисига эҳсон қилишимиз ёнимиздаги қўшнинг кўнгли ўксиб қолиши мумкин,мен ёмонман деган хулосага келиши мумкин.Хаттоки ғайридин қўшни билан ҳам яхши аолоқада бўлиб,уларга ҳам ҳадиялар бериб туриш лозим .Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Роҳман сурасида 60-оятида “Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир” –дейилган .Аллоҳ таоло Қуръони каримда кимки эҳсон қилса ,у албатта мукофотланиши ҳақида очиқ ойдин баён қилмоқда.Қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга жамиятни кучли,қудратли қилишга хизмат қилади.шунинг учун исломда бу масалага катта эътибор берилган.Абу бакр Баззор Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Наби алайҳиссалом қўйидагиларни айтадилар :
“Қўшнилар уч хил бўладилар.Битта ҳаққи бор қўшни .Уҳаққи энг оз қўшнидир Иккита ҳаққи бор қўшни .Учта ҳаққи бор қўшни.Буниси энг кўп ҳаққи бор қўшнидир.Битта ҳаққи бор қўшни мушрик қўшнидир унинг фақат қўшнилик ҳаққи бор хоос.Иккита ҳаққи бор қўшни эса мусулмон қўшнидир,унинг ҳам мусулмонлик ҳаққи ,ҳам қўшничилик ҳаққи бор.Учта ҳаққи бор қўшни эса мусулмон қариндош қўшнидир.Унинг мусулмонлик ,қариндошлик ва қўшничилик ҳақлари бордир”.Бу ҳақидаги ҳақиқатни ушбу ҳадис тасдиқлайди:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:”Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:Жаброил менга қўшни ҳусусида тавсия берайверганидан уни меросхўр қилиб қўярмикан,-деб қолдим “-дедилар . Қўшнисига яхшилик қилиш деган тушунчани ўзи анча кенг маънони ўз ичига олади .Бу энг аввало комил мусулмон бўлишдан иборатдир.Одатда ,қайсидир маҳаллага янги қўшни кўчиб келса маҳалладагилар дастлаб унинг имонли ёки имонсиз эканига қизиқадилар .Ҳатто ғайридин ёки умуман динсиз кимсалар ҳам қўшниси мусулмон бўлса ,хурсанд бўлади .Чунки ҳақиқий мўмин-мусулмон одамдан ёмонлик чиқмаслигига бугунги кунда кўпчилик иқрор бўлди ,ишонч ҳоси қилди.
Навоий шаҳар “Орзу”ва ”Тараққиёт” МФЙ отинойиси Усмонова Гулсара.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш