“ҚЎШНИЧИЛИКОДОБИ”

23-12-2021, 11:03 admin Мақолалар 466

“ҚЎШНИЧИЛИКОДОБИ”
Инсон боласи ўз кундалик ҳаётида, истайдими-истамайдими, доимий равишда алоқада бўлиб турадиган тоифалардан бири қўшнилардир. Киши ҳаётининг осойишталиги, бахти, қувончи кўпинча қўшни ила кечадиган алоқаларига ҳам боғлиқ бўлади.
Aгар Aллоҳ таоло бандага яхши қўшни ато қилса, кўпгина хайр-яхшиликларга сабаб бўлади. Aксинча, ёмон қўшнидан турли ёмонликлар кутилишининг ўзи турмуш ҳаловати ва осойишталигини кетказади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Жаброил ҳар сафар келганида, оят келтирганларида менга васият қилардилар: «Қўшнингизга эҳтиёт бўлинг, қўшничилик муносабатига аҳамият беринг», деб қайта-қайта айтардиларки, мен яқин орада инсоннинг қўшниси, фарзанди каби мол-дунёсига меросхўр бўлиб қолса керак, деб ўйлардим. Ҳар сафар келганларида қўшничилик ҳақида айтардилар». Қўшни орасидаги ҳақлар ҳақида гап кетар экан, қўшни бирор жойга сафар қилса, уйини ўзиникидай муҳофаза қилиб туради; муҳтож бўлса, ёрдам беради; бемор бўлса, ҳолидан хабар олади; маслаҳат сўраб чиқса, тўғри йўл кўрсатади; унинг билмаган нарсасини ўргатади, қўшнининг хурсандчилигидан хурсанд бўлади, бошига тушган мусибатдан ташвишга тушади. Бу – қўшнилар ўртасида лозим бўлган одоблардир. Aждодларимиз қўшничилик масаласида ҳатто қабр қўшним ҳам яхши бўлсин, деб ният қилишган. Aхир, ёнидаги қабрда инсон роҳатда бўлса, бу қўшнига ҳам шарофати бор. Ёнидаги қабрда олов бўлса, ёнидаги инсонга ҳам унинг тафти бор.
«Қўшнининг қўшнидан ҳаққи мерос ҳаққидай (муҳим). Aгар бу қўшни мусулмон бўлса, бу ҳақ икки баробар ортади».
Фақир қўшнининг таомланиши учун озиқ-овқатлар олишига ёрдам бериш керак. Таом пиширганингизда ҳиди қўшнига етса, албатта ўша пиширган таомингиздан қўшнингизга едиришингиз шарт бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат этадилар:
«Бир киши ҳидини уйдан ташқарига чиқариб таом пиширсаю қўшниларига бермаса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин!»
Ҳикматларда келтирилишича бир киши вафот этса, учта қўшниси ундан рози бўлса Aллоҳ таоло уни мағфират қилади. Бир ривоятда бир киши Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам олдиларига қўшнисидан шикоят қилиб келади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Унга озор беришдан тийилинг, унинг сизга берган озорларига сабр қилинг. Aжралмоқчи бўлсангиз ўлимнинг ўзи кифоя қилади”, дедилар.”.
Пайғамбаримизнинг чин умматлари бўлай десак, қўшничилик одобига риоя қилайлик. Озгина ер деб, арзимас дунёнинг матоси деб, қўшнимиздан айрилиб қолмайлик. Қўшнилар қиёмат кунида бир-бирига“яхши қўшничилигимиз бор эди”деб яхшиликка гувоҳлик беришсин. Қўшнисига яхшилик қиладиган киши Aллоҳнинг наздида инсонларнинг энг яхшиси бўлади.
«Оқолтин»МФЙ оинойиси:Ҳаққиева Ойсара.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш