ҚЎШНИЧИЛИК ОДОБЛАРИ ВА ҲАҚЛАРИ

13-10-2020, 05:30 admin Мақолалар 773

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшничилик одоби, қўшнининг ҳақлари тўғрисида жуда кўп ўгитлар берганлар. Қўни-қўшничилик алоқалари яхши бўлса жамият ислоҳоти ривожланади. Ҳар ким Аллоҳ таолодан қўрқиб, қўшнининг ҳаққини адо этса, уни ҳурмат қилса, аҳли аёлига , мол-мулкига кўз олайтирмаса, кўплаб савобга эга бўлади. Бошқалар ҳам ундан ўрнак олади. Қўшнилар орасида ҳурмат-иззат, меҳр-оқибат, кучаяди. Натижада бахтли-саодатли, тинч-тотув, фаровон яшайдиган жамиятга айланади. Асли жамият қўшнилар, оилалар йиғиндисидан иборатдир.Қўшнисидан хабар оладиган, оч, юпун қолдирмайдиган жамият ниҳоятда тараққий этган, аҳил жамиятдир. Ўзи бой-бадавлат бўлиб, қўшнининг аҳволи танг ҳолда бўлсада унга эътибор қилмай, ёрдам бермайдиган жамият ҳалокат ёқасидадир. Зеро Пайғамбар алайҳиссаллом “ Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас” , “Қўшнининг қўшнидан ҳаққи мерос ҳаққидай (муҳим) , Агар бу қўшни мусулмон бўлса, бу ҳақ икки баробар, агар қариндош ҳам бўлса уч баробар ортади” ва “Бир киши ҳидини уйдан ташқарига чиқариб таом пиширсаю, қўшниларига бермаса, жойини жаҳаннамдан тайёрлай версин”-деб марҳамат қилганлар. Фақир, ночор қўшнининг озиқ-овқат, кийим бош олишига ёрдам бериш керак. Қўшни ҳаққи жуда муҳим бир ҳақ. Қўшни ночор қўшни эҳтиёжини битириши, зарур бўлганда дори-дармонини олиб бериши, меҳрибонлик билан кўнглини кўтариши керак. Қўшнини молини, жонини, шаънини, ор-номусини ўзиникидан зиёда ҳимоя қилмоғи зарур. Бу хизматлар охиратда дўзаҳдан ҳимоя, тўсиқ бўлади. Иншааллоҳ . Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Қўшнининг қўшнига ҳурмати, ўз онасига ҳурмати кабидир” –деб , қўшнининг қўшнидаги ҳақлари хусусида шундай деганлар: “Агар қарз сўраса, унга қарз бергин, агар чақирса жавоб қилгин, агар касал бўлса, бориб кўргин, агар сендан ёрдам сўраса , ёрдам бергин, агар бир мусибат тушса ҳамдардлик билдиргин, агар бир яхшилик етса табриклагин, агар ўлса, шаҳодат қилгин, агар бирон жойга кетса, уйини ва манзилини сақлагин. Унга қозонда гўшт қовуриш билан азият етказмагин, агар шу ишни қилсанг, пиширган таомингдан бергин”. “Қиёматда қўшни қўшнисига ёпишар ва айтар экан: “Эй Парвардигор, Сен бу оғайнимга ризқини кенг қилдинг, менга камайтириб бердинг, мен кечани оч ўтказдим, у тўқ ўтказди. Ундан сўрагин нима учун менга эшигини ёпди ва Сен унга кенг қилган нарсадан мени маҳрум этди?”-деб. Шариат нуқтаи назаридан, ўнг ва чап, олд ва орқа томондан қирқта хонадон бизга қўшни ҳисобланади. Лекин биз ёрдамни, ҳадя-эҳсонни, яхшиликни олдин яқин қўшнидан бошламоғимиз буюрилган. Қўшнининг уйига ўғриликка тушиш, қўшнини аёлига, қизига кўз олайтириш катта гуноҳ ҳисобланади. Бундай оғир гуноҳдан тийилмоқ зарур. Узоқ қариндошдан, яқин қўшни афзал дейдилар. Сабаби яхши кунимизда ҳам , ёмон кунимизда бизга биринчи бўлиб ёрдам қўлини чўзадиган қўшнимиздир. Узоқдаги қариндошлар етиб келаман дегунча, яқин қўшниларимиз келиб коримизга ярайди, мушкулимизни осон қилади. Умр оқар дарё унинг ҳар дамини ғанимат билиб, охират озиғини ғамлайлик. Исломий маърифатдан баҳра олиб, пок ақидага амал қилиб, кенгбағрлик, биродарлик руҳини кенг ёяйлик. Қўшничилик ҳаққини адо этайлик. Қўшничилик муомаласи маданиятини ўрганайлик. Инсонни ёнма ён яшаган учта қўшниси ундан рози бўлса, Аллоҳ ундан рози бўлиб, барча гуноҳлари кечирилар экан. Афсуски Ислом таълимотидан бехабар баъзи инсонлар қўшничилик алоқаларини бузиб, бир-бирлари билан жанжаллашиб, можаро қилиб ёқалашадилар. Арзимаган сабаб билан дилхиралик қилиб бошларидан мағзава ағдарадилар. Аллоҳни розилиги учун бир –бирларини кечирмайдилар. Охират кунига ишонмайдилар. Оқибатда маҳаллани, жамиятни тинчи бузилади. Ўзимизни ўзбекона ҳайрли ва фойдали урф-одатларимиз бор яхши қўшничилик ота-боболаримиздан бизга ўтиб келаётган анъана. Ён қўшни жон қўшни. Қўшничилик анъаналари ҳам миллатимизнинг юксак инсоний қадриятларининг бир бўлагидир. Динни маҳкам тутиб қўшнилари билан аҳил, иноқ бўлиб бир-бирини қўллаб-қувватлаб, жамиятга фойдаси тегаётган мўмин-мусулмонлардан ўрнак олайлик. Аллоҳ таоло барчамизга қўшнилар билан аҳил бўлиб, қўшничилик ҳаққини адо этишни насиб этсин.

Навоий шаҳар “Дўстлик” МФЙ отинойиси Сувонова Шоира Юлдашевна
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш