"Фарзанднинг бурчи - ота-онани рози қилиш"
Бисмиллаҳир рохманир рахим
Аллоҳим барчамизни бугунги кунимизни соғлик саломатлик билан, шодлик қувончлар билан, файзу-барокатлар билан , мукаммал ибодатлар билан, савобли ишлар билан завқли бўлишликка сазовор этсин.
Ким туғарди Хазрат Исони?
Иброхимни ёки Мусони?
Муҳаммадни ёхуд Яхёни ?
Бу дунёда аёл бўлмаса.
Бу дунёда она бўлмаса.
Одам боласининг барчаси ота-онадан дунёга келади. Ота-онани танлаш имкони йўқ , бу илохий бир тақдирдир. Ота-онага чиройли муоимла қилиш, уларнинг розилигини олиш ва ҳар Бир сўзига итоат қилиш шартдир.
Инфоқ-эҳсон қилишга ҳам энг хақли зотлардан бири ота-онадир. Бу хақда Куоъони каримда шундай дейилган:
Айтинг:" Ниманики хайр- эхсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар, мусофирларга қилингиз!" (Бақара сураси 215- оят)
Ота-она кексайиб, Фарзандлар балоғатга етганда , ота-онанинг нафақа таъминоти болаларнинг зиммасидадир. Ота-онани қаровсиз колдирган Фарзандлар қаттиқ гуноҳкор бўладилар. Фақт Аллоҳгагина сиғиниб , ота-онага яхшилик қиламиз.
Бугунги кунда ота-онасига қўпол муомимла қилаётган , уларни ҳижолатга қўйиб, одамлар олдида шарманда қиладиган ноқобил Фарзандлар ҳам учраб турибди. Минг афсуски , бирорта яқин кишиси қолмаган қариялар учун" қариялар уйи" бор, лекин у ерга бир нечта Фарзандлари , уғил қизлари бор онахон ва отахонлар ҳам олиб борилади. Бутун умрини шу фарзандларига бағишлаб , соғлиғидан айрилган ота-онага қариганда кераксиз мато каби ташлаб , хабар ҳам олмай қўйишади. Уларни қариганда қаровсиз қолдириш катта гунохдир. Ким ота-онасига қандай муомила қилса , фарзандларидан ҳам айнан шу муомимлани кутаверсин.
Азиз фарзандлар: Сиз улғайдингиз , онангиз қариди, гоҳи хақ гохи ноҳақ бўлар , гоҳо сизни туғри йўлга чақирар, сизга ёқмайдиган сўзларни сўзлар аммо сизнинг жавобингиз сукут бўлсин. Сизга сўзлашни ўргатган онангизга , асло авозингизни баланд қилманг . Сизни энг яқин дўстингиз онангиз.
Тоебинлардан бири Муҳаммад ибн Мунакадир (р.а)ҳар куни оналарнинг оёқлари остига ётар ва :"Эй онажон, юзимни оёқларингиз билан босиб ўтинг ва менинг юзларимни дузахдан кўткаринг.", - дер эди.
Ота-она вафотларидан кейин ҳам фарзандлар зиммасига баъзи бурчлар бўлади. Бу хақда Абу Усайд (р.а) дан ривоят қилинган хадиси шарифда атилади:
Яъни:"Биз Расулуллох(с.а.в) нинг хузурларида эдик. Бани Салама қабиласидан Бир киши келиб:" Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг зиммамда ота-онам учун дунёдан ўтганидан кейин ҳам улар учун қиладиган яхшилик қолдими? "- деб сўради. "Ха ,уларни хақларига дуо қилиш, истиғфор айтиш, аҳдларини бажариш ота-она орқали қариндош бўлинглар , силаи рахим қилиш ва дўстларини хурмат қилиш",- дедилар. (Имом Абу Дрвуд ривоят)
Азизларим мехрибонларим менинг яъни: Узбекистонимнинг мўмин мумина , солих ва солиҳа фарзандлари , сизнинг ичингизда ота-онага озор берадиган , кўнглини оғритадиганлари йўқ деб умид қиламан.
Аллох таоло барчамизни солих ва солиха фарзандлардан, у дунёга борганимизда бошимизга тож кийдирадиган фарзандлар тарбия қилишликни , ота-онага яхшилик қилувчилардан қилсин. илоҳим Омин.
"Дустлик"МФЙ отинойиси Нафасова. Г