НИМА ҚИЛАЙ ЁРДАМ БЕРИНГЛАР

24-02-2020, 08:09 admin Ислом олами / Савол-жавоб 703

Савол: - Ассалому алайкум! Мен хозир Сингапурский институти талабасиман, 1 курсни тугатай дедим. Лекин келажакда ким бўлишим номаълум. Айтмоқчиманки, институтимиз бизнесга ихтисослашган. Менинг фикримча бизнес бу фақат бу дунё учун ёрдам беради, мисол учун даромад, яхши яшаш ва ҳоказо. Лекин менинг ниятим шундай ишда ишлашки бу дунё учун ҳам охират учун ҳам фойда берадиган бўлса. Шунга нима қилишга хайронман. Ёки хамма нарсани йиғиштириб ислом университетигами ёки мадрасагами топширсаммикин деябман. Менга йўл кўрсатинглар илтимос. Жавобингиз мен учун жуда муҳим илтимос.

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Сиз ўша соҳани мукаммал эгалланг. Аллоҳга олиб борадиган йўл фақат мадрасада ўқиш эмас. Ҳар ким ўз истеъдодини ўта даражада ишга солиб, қўлдан келган ишни қилиб, топганини яхшиликларга сарфлаш керак. Имом Бухорийнинг оталари ҳозирги кунга ҳисобласа милиардер бўлганлар. Имом Бухорий умр мобайнида ҳеч қандай касб қилмасдан фақат оталарининг пулларига ўқиб ҳаёт кечирганлар. Отаси “Мол дунёимга бир танга ҳам шубҳали пул аралаштирмаганман” деганлар. Имом Бухорийнинг ҳар бир қилган ибодатлари, ёзган китобларининг савобида отаси ҳам баробар насибадор бўлади. Бошқа ҳамма олимларнинг оталари ҳам шундай милиардер бўлганлар. Баъзи саноқли олимларни ҳисобга олмаганда. Сизни нимага истеъдодингиз бўлса ўшани энг чўққисига етгунча ҳаракатни тўхтатманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш