Ёшларни салбий аҳборотлардан ҳимоялайлик

27-03-2017, 20:57 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 513

Мустаҳкам ва мустақил жамиятни шакллантиришда энг биринчи навбатда ёшларнинг тарбияси ва уларнинг энг муҳими камолотга эришишлари учун етарлича замин яратиб бериш замон талабидир. Ёшларнинг камолоти ва уларни келажакка ҳар томонлама тайёрлаб боришда биринчи навбатда уларга етиши мумкин бўлган турли хил азият, хатар ва ҳуружлардан ҳимоя қилиш лозим. Бу ўринда, ёшларимизга қандай зарарлар етиши мумкин ва у зарарлар бизнинг эртамизга қанақасига таҳдид солиши мумкин деган савол табиий равишда пайдо бўлиши мумкин. Шу ва шунга ўхшаш саволларга ойдинлик киритиш учун қуйидаги фикрларни келтирамиз.
Аввало, ёшларнинг тарбияси биз учун нимага кераклигини билиб олишимиз лозим. Тарбия олса ҳам, олмаса ҳам бир куни ўтар деган кимсалар энг адашган ва мутаассиб кимсалар ҳисобланадилар. Чунки ёшлар борасида муҳтарам юртбошимизнинг ҳам пурмаъно гапларидан бири “Ёшлар − бизнинг келажагимиз!”- деганлари оммага жуда машҳурдир. Демак, бу ёшлар бизнинг давомчиларимиз ва биздан кейин уйимиз эшигини очадиган ҳамда ортимиздан бизни эслаб хайрли дуо қиладиганлар эканини, ҳар бир ақл эгаси учун бу нарсаларни теран ҳис этиш қийин эмас. “Фарзандларимиз бизданда бахтли, ақлли, билимдон ва доно бўлишлари шарт!” дея, юртбошимиз бу мавзуга доир яна бир бора алоҳида урғу бериб, ёшларнинг тарбиясида ва уларга бўлган эътиборни қай даражада бўлиши лозимлиги ҳақида оммага ибратомус гапни айтиб ўтдилар.
Ёшларни камолотдан тўсадиган биринчи восита сифатида ОАВ томонидан бонг урилаётган умумжаҳон ўргимчак тўри сифатида эътироф этилаётган “ИНТЕРНЕТ” ни кўрсатиб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлади деган фикрдамиз. Боиси, айни пайтдаги ёшларнинг аксарият қисми ўз ҳаётларида интернетнинг ўрнини беъқиёс деб ҳисоблаётгандек, вақтларини кўпинча интернетда, ҳусусан, ижтимоий тармоқларда ўтказишмоқда. Бу дегани, ижтимоий тармоқларда кўп вақтини ўтказаётган ёшлар, маънавий камолотдан жудо бўлган дегани эмас албатта. Ижтимоий тармоқларда ўз яқинлари билан мулоқотда бўлиши, жумладан узоқдаги қариндошларининг ҳолидан хабар олишлари яхши ҳолат. Аммо, ижтимоий тармоқлардаги турли хил тарқатмалар, реклама ва асоссиз гаплар кўп учрамоқда. Бунга мисол тариқасида “однокласники.ру” сайти ҳозирги куннинг энг глобаллашган ва оммалашган сайтларидан бири сифатида эътироф этилаётганини айтиш мумкин.
Бунинг оқибатида энг ачинарли холат, турли тоифадаги ғаразли кимсалар сайтдан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишади. Масалан: ҳозирги кундаги энг катта муаммолардан бири сифатида диний экстремистик ҳаракатлар ва турли тоифадаги ақидапараст оқимларни айтиш мумкин. Улар ўзларининг жирканч мақсадларини оммага тарқатишнинг замоанавий усули бўлмиш тармоқлардаги фаолиятини ижтимоий тармоқда олиб бормаслигига ким кафолат бера олади!? Чунки, ўша сайт ходимларининг ўзлари ҳам бу нарсалар борасида муаммоларни бошдан кечираётган бўлсалар не ажаб. Ахир сайтдаги абонентнинг кимлиги ва унинг фаолияти ва мақсади билан вақт ўтиб бўлганидан кейингина танишиб чиқиши мумкин. Бунда эса кеч бўлади. Бу пайтга қадар нечталаб ёшлар бу материални мутолаъа қилиб, ўзича қандайдир ҳулосага ҳам келиб қолган бўлиши мумкин эмасми!?
Ёшларнинг тарбиясида ва маънавий улғайишига салбий таъсир ўтказаётган яна бир нарса, турли хил номаъқул клиплар, кинолар ва расмларни ҳам айтиш мумкин. Чунки, инсон ёшлик чоғида қизиқувчан, ўйинқароқ ва таъсирчан бўлади. Бу жараёнда эса юқорида номи зикр этилган ашёлар болани ёшлигиданоқ салбий томонга, қоронғу кўчаларга бошлаши турган гап. Боланинг тарбияси ўз˗ўзидан изидан чиқиб, бошқа томонга қараб бурилади. Катталарнинг насиҳати ва кўрсатмалари унга у қадар қизиқ ва аҳамиятга эга бўлмай қолади. Бу эса қайсидир маънода боланинг ҳаётида изчил ўзгаришлар, жумладан ватанга бўлган туйғунинг сусайиши, юртига бўлган муҳаббати мутлақо пасайиб, юқоридаги холатда эса турли оқимларга аралашиб қолиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Илмга бўлган қизиқиши борасида эса, айтмаса ҳам бўлади.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, келажагимиз бўлган ёшларни мустақил ҳаётга тарбиялаш, уларнинг қалбларидаги ватан туйғуси ва иймондаги софликни сақлаб қолиш учун жиддий қараш ва янада кўпроқ эътибор қаратиш лозим. Зеро, келажагимиз мана шу ёшларнинг қўлида ва ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш ҳамда унинг тинчлиги ва мустақиллигини сақлаш шу авлоднинг келажагига боғлиқдир.


Шавкат МАҲМУДОВ
Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний
ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабаcискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш