Мустақил юрт фарзанди, ўғлонларимиз

26-03-2017, 18:23 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 957

Мустақил юрт фарзанди, ўғлонларимиз
Кечагина мустақиллигимизни нишонлаб, аждодларимизнинг азалий орзусини амалга оширган бўлсак, бугун салкам чорак асрни истиқлол қуёши остида ўтказганимизни ҳис қилиб турибмиз. Қисқа вақт ичида мустақил юрт сифатида жаҳон ҳамжамияти орасида ўзимизнинг муносиб ўрнимизни топиш ва уни мустаҳкамлаш эришдик. Мамлакатимизнинг кечаги куни ва бугуни, ҳамда эртаси ҳақида, ёшларимиз мустақил ватаннинг фарзандлари қандай бўлиши керагу, бизлар қандай бўлиб улғаймоқдамиз. Шу ва шунга ўхшаш зарурий мавзулар борасида айрим мулоҳазаларимиз бор.
Дарҳақиқат, мамлакатимиз истиқлолни нишонлаганига ҳам ҳа демай йигирма уч йил бўлди. Шу вақт оралиғида мамлакатимиз кун сайин гўзаллашиб, ривожланиб келяпти. Чунончи, давлатимиз нафақат Осиё балки жаҳон миқёсида ҳар сония ўзининг равнақини топиб, уни мустаҳкамлаб бормоқда. Мамлакатимизда қатор-қатор иморатлар, кўзни қамаштирадиган иншоотлар-у, кўп қаватли бинолар тез орада халқимизнинг ихтиёрига топширилганлиги сўзимизнинг тасдиғидир. Юртимизда ишлаб чиқариш соҳасидаги ютуқ ва муваффақиятларни исталганча келтириш мумкин. Исбот тариқасида чиқарилаётган енгил автомашиналари ҳозирги кунда жаҳон узра кенг тарқалиб, тезда оммавийлашгани ва талабгорларнинг эътиборини ўзига қарата олганини келтириб ўтишимиз мумкин.
Мамлакатимизда шахс маънавиятини такомиллаштириш, баркамол авлодни тарбиялаш, миллий маънавиятимиз, бой қадриятларимиз-у, миллий меъросларимизни тиклашга доир қатор ислоҳотлар ва амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Аждодларимиздан бизларга ёдгор бўлиб қолган аънаъналар, урф-одатлар ва миллий байрамларни ўзгача руҳда ўтказилиши, бу соҳадаги ислоҳотларнинг самараси дейишимиз ўринлидир. Ёшларни китобга, илмга ва касб ўрганишга бўлган қизиқишларини амалга ошириш мақсадида қатор-қатор ишлар бажарилди, бажарилмоқда ҳам. Бу эса, халқимизнинг китобсевар, илмга чанқоқ ва ватанпарвар эканлигининг намоёндаси ҳамда амалий исботидир.
“Кўпнинг ками кўп бўлади”– деганларидек, баъзида ёшлар орасида ёки ҳали ҳамон ёшлигини унутгиси келмаётган катталарнинг орасида ҳам айрим камчиликлар кўзга ташланиб қолмоқда. Шу ўринда буни ҳам келтириб, кези келганида бу борада ҳам эътиборлироқ бўлишимиз зарур. Чунки, яхшиликнинг ҳар қанчаси ҳам кам, ёмонликники эса, озгинаси ҳам кўпдир. Бундай ҳолатлар айрим ҳолларда кузатилаётганлиги боис, эртароқ буни бартараф этиб қолайлик, йўқса, бу иллатлар ҳали томир отиб, мустаҳкам ўрнашиб олганидан кейин, уни суғуриб ташлаш ҳам шунча қийин бўлиши табиий ҳолат албатта.
Бу ўринда биринчи навбатда, ёшларни глобаллашув даврида арзимаган камчиликлари эвазига қимматга тушаётган хатоларини келтиришимиз мумкин. Масалан, интернет тармоқларида тарқатилган мўмай даромад топиш усуллари, уларнинг кирдикорлари билан бурканган ҳайратомуз ишларига ёшларнинг алданиб қолаётганлигини келтириб ўтамиз.
Авваллари интернет тармоқлари инсонларнинг фақатгина манфаатлари учун ҳизмат қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб, унинг бу томонидан фойдаланувчилар сонига нисбатан аксинчалари кўпайиб кетди. Интернет йўли билан содир этилаётган жиноятлар сони ва улар келтираётган зарар миқдори йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашига қараганда, 90-йиллар охирида кибержиноятлардан йилига 10 миллион долларга яқин зарар кўрилган бўлса, 2010-йилга келиб бу рақамлар кўрсаткичи 500 миллионни ташкил этди. Бу нимадан далолат бераётганлиги борасида тўхталишимизга ҳам ҳожати қолмаган бўлса керак. Интернетнинг жамиятимизга бераётган зиёнлари борасида гапириш асносида, юқоридаги бир гапимга исбот бериб, унга ҳам урғу қаратиб ўтишни лозим топдим. “...ҳали ёшлигини унутолмаётган катталар...” ҳам нобакорларнинг алдовига учишдан тийила олишмаяптилар. Бунга қуйидаги мисолни келтириб ўтамиз.
Бахтиёр Холёров исмли бир шахс интернетдаги ёлғон ваъдаларга гўлларча ишониб, мўмайгина даромадга эришиш мақсадида хорижга кетади. Ишлаб топган пулларини тўплаб, нетбук ҳарид қилади ва ўша ерда интернет тармоғидан диний-экстремистик мазмундаги адабиётларга қизиқиб, мунтазам равишда уларни мутолаа қилиб боради. Унинг планшети ва уяли телефони ҳам бундай иллатли маълумотлар билан тўла экан. Ҳайриятки, бу маълумотларни бировларга тарқалиши олди олиниб, бундай бузуқ ғоялар мамлакатимиз ҳудудига кира олмади, унинг кирдикорлари фош этилди.
Мана азизлар, юқорида фактларни ҳам келтириб, қисман бўлсада, етарлича маълумотларни бериб ўтдик. Ҳурматли ўқувчи, ўзингиз эътибор берингда, ҳозирги кунда мактаб ўқувчисининг қўлида ҳам уяли телефони бор. Бу митти матоҳнинг ёрдамида бутун дунёни кафтда кўриш мумкин. Исталган пайтда, исталган киши интернетга кира олади. Аммо бунинг замирида, глобал “интернетда ин қуриб олган ўргимчаклар”нинг тўрига илиниб қолмасликка ким кафиллик бера олади. Албатта ҳеч ким. Шунинг учун, фарзандларимизнинг келажагини, ўзимизнинг эртамизни ўйлаган ҳолда умргузаронлик қилишга ҳаракат қилайлик. Зеро фарзандларимиз, мустақил юртнинг, мустақил фарзандлари бўлиб етишишсинлар.
Иллатларнинг барчасини бартараф этишимиз барчамиз учун муҳим ва аҳамиятли масъулиятдир. Шу ва шунга ўхшаш иллатларнинг олдини олиб, муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганларидек, жаҳолатга қарши маърифат билан жавоб беришимиз даркор!
Биз обод юртнинг озод фарзандларимиз. Унинг равнақи барчамиз учун керакли ва кечиб бўлмас жиҳатимиздир. Мамлакатимиз мустақиллиги мустаҳкам, осмони мусаффо, тинчлиги барқарор, турмуши фаровон бўлишини истар эканмиз, бу мақсадда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб иш қиладиган, фарзандларимизни шундай ғояларга қарши мафкуравий иммунитетларини шакллантириб тарбия қилсак, ўз зиммамизга юкланган вазифаларнинг энг асосийларидан бирини бажарган бўламиз.



Абдумутал ЖЎРАЕВ
Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний
ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабаси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш