Бу эса айнан биз истаган нарса эмасми?! Биз гуноҳларимизни кечиришлиги учун Парвардигоримизга илтижолар, тавба-тазарруълар қиламиз. Бир кишига нисбатан Аллоҳ таолонинг еру-осмон ва сувдаги мавжудотларининг адади қанча?! Субҳаналлоҳ! Уларнинг барчалари илм толиби учун истиғфор айтсая! Бу қандай ҳам ажойиб марҳамат бўлди!
Толиби илмнинг фазли ҳақидаги ҳадис шу билан ниҳояланмади, балки ҳадиснинг давомида улар барчага яққол мисолларда ифодалаб берилди.
“Албатта олимнинг обидга нисбатан фазилати тўлин ойнинг юлдузларга кўра фазлига ўхшайди”.
Илм талабидаги киши билан ибодатдаги обид ораларидаги фарқ худди тўлин ой ила юлдузлар ўртасидаги фарққа ўхшайди. Бу ўхшатишни англаш учун жуда ҳам чуқур билим шарт эмас, чунки Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматга ўз ўгитларини соддагина қилиб тушунтириб берардилар. Бизга уларни тушуниш учун фақатгина эшитиш ёки озгина мутолаа қилиш кифоя.
“Дарҳақиқат уламолар пайғамбарларнинг меросхўридир. Пайғамбарлар динор ва дирҳамларни мерос қолдирмадилар, улар фақатгина илмни мерос қолдирганлар. Кимки уни олса, тўлиқ насиба олибди”.
Оламда Аллоҳ таолога энг яқин зотлар пайғамбарлар. Чунки уларнинг зиммаларида тоғлар ҳам кўтаришга бардош беролмайдиган омонатни етказиш масъулияти бор. Шу сабаб ҳам улар бу йўлда етган азиятларга бардош ила сабр қилганлар. Бутун инсониятни бахтли ҳаёт кечиришлигини таъминловчи бу масъулиятли омонат — Аллоҳнинг бандаларига пайғамбарлари орқали юборган динидир.
Пайғамбаримиз алайҳис-саломдан мол-мулк ва дунё ҳақида сўралганда мол-мулкни мутакаббирларнинг ридоси ва дунёни охиратнинг бозори дея таърифладилар. Дарҳақиқат дунёда мол-давлатини охират учун яхшиликларга ишлатган кишигина бу дунё бозоридан катта фойда кўради, акс ҳолда унинг бойлиги унга фақат кибрнигина зиёда қилади.
Ҳеч кимга сир эмаски мол-мулк, обрў, мансаб-мартабанинг ўрни бу ҳаётимизда салмоқли. Аксар бўлаётган воқеа-ходисалар, ўзгаришларнинг ортида мазкур манфаатлар турибди десак муболаға бўлмайди. Аммо бу манфаатлар қанчалик эътиборли бўлмасин улардан маълум бир шахслар, мулк эгалари ва уларнинг меросхўрларигина фойдаланиши мумкин.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак мулкка талофат етиши ёки соҳибининг вафоти сабаб мулк эгасининг қўлидан кетиб қолади.
Пайғамбарларга эса, қўлдан кетиб қолмайдиган бойлик-илм берилган. Улар ҳам бу шарафли илмни ўзларининг меросхўрлари олимларга мерос қолдириб кетганлар. Ўтган улуғларимиздан фойдали нарса ҳақида сўрашганида "ўзинг билан ҳар доим бирга қоладигани" деб жавоб берганлар. “Ўзимиз билан бирга бўладиган нарса нима?" деганларида, "кема чўкканида сен билан қолган нарса" деб жавоб бердилар.
Демак илм ва яхши амал дунёдаги барча нарсадан афзал экан. Пайғамбарлар бизларга қандай ҳам яхши меросни қолдириб кетган эканлар.
Илмни мерос олган киши барча яхшиликни қўлга киритибди, зеро уламолар ояти каримадаги бу дунёдаги "яхшилик"ни илм ва ибодат деб тафсир қилганлар. Аллоҳ таоло илм сабабли олимларни олий қилиб, яхшилик амалларга йўлбошловчи қилади. Фаришталар, жамики хайвонлар, паррандалар, денгиздаги балиқлар хаттоки ҳўл—қуруқ нарсалар борки барча—барчаси олимнинг илми сабабли унга истиғфор айтади.
Илм қалбларнинг ҳаёти ва кўзларимизнинг нуридир. Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳадисда келтирилган олимлардан бўлиб Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлишимизни насиб айласин!
“Уч тут” жомий масжиди имом хатиби Турсунов Бозорбой Имомович
https://t.me/beshrabotuz