Уламоларга озор беришнинг хатари (Уламоларнинг даража ва фазилатлари)
Ислом умматининг машъали бўлмиш илм аҳлининг даража ва фазилатлари тўғрисида қанчалик кўп гапирилса шунчалик оз. Уларнинг Аллоҳ ҳузуридаги фазилатларини билиш барчамизга лозим бўлган ишлардандир. Зеро, улар диннинг ҳимоячисидирлар. Уламолар сабаб муқаддас динимиз таълимотлари биз яшаб турган замонларгача етиб келди. Уларнинг шарафли хизматлари қиёматгача давом этади. Уламолар – Пайғамбарларнинг ворисларидирлар.
Уларнинг мақоми ва фазли хусусида Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас каломида кўплаб оятлар нозил қилган.
Аллоҳ таоло айтади:
"Айтинг: Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўладими?!" (Зумар сураси 9-оят);
Яна марҳамат қилади:
"Дарҳақиқат, Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқадилар." (Фотир сураси, 28-оят);
Имом Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ фойдали илм Аллоҳ таолодан қўрқишлик йўли эканини баён қилар экан шундай деди:
“Бунинг боиси шуки, албатта фойдали илм икки ишга далолат қилади:
Биринчиси: Аллоҳни танишликка ҳамда Аллоҳнинг лойиқ бўлган гўзал исмлари, олий сифатлари ва ҳайратомуз ишларига далолат қилади. Бу эса У зотни улуғлаш ва буюклашни, Ундан қўрқиш ва ҳайбатланишни, У зотни суюш ва Ундан умид қилишни, Унга таваккул қилиш ҳамда У зотнинг қазосига рози бўлиш ва Унинг синовига сабр қилишни тақозо қилади.
Иккинчиси: Эътиқод, ошкору пинҳона амал ва сўзлар ичидан, Аллоҳ суйиб рози бўлганини ҳамда У Зот ёқтирмай ғазаб қилганини билишликка далолат қилади. Бу эса буларни билган кимсага, Аллоҳнинг муҳаббати ва ризоси бўлган нарсаларга шошилишни ҳамда Аллоҳ ёқтирмаган ва ғазаб қилган нарсалардан узоқ бўлишни вожиб қилади. Бас, агар илм ўз соҳибига ушбу самарани берса, демак, манашу фойдали илмдир...
Шундай зотлар инсонларнинг Аллоҳдан энг кўп қўрққанидир. Шунинг учун уларни илмсизлик билан фатво беришга журъат қилмаётганларини кўрасиз. Зотан улар Аллоҳдан мутаассир бўлганлардир. Дарҳақиқат, улар Аллоҳ ҳақида уларда қўрқув ва хушуъни зиёда қилувчи илмга эгадирлар. Шунинг учун ҳам, илмлари билан нархи арзон фоний дунё бисотини сотиб олмайдилар”.
Авзоъий раҳимаҳуллоҳнинг онаси унинг намоз ўқиган жойини қидирар ва тун бўйи тўккан кўз ёшларидан у жойнинг ҳўл бўлиб кетганини кўрар эди.
"Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) раҳбарларга бўйсунинглар! " (Нисо сураси, 59-оят).
Илм аҳлларининг айтишларича, "раҳбарлар" уламолардир. Айрим муфассирлар эса уни амирлар ва уламолар, дея изоҳлаганлар.
“Мўминлар ёппасига (жангга) чиқишлари мумкин эмас. Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа чиқмайдими? (Қолганлари пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантирмайдиларми?! Шояд улар огоҳ бўлсалар”. (Тавба сураси, 122-оят).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ушбу умматдан бир тоифа Аллоҳнинг амри (дини) узра қоим бўлиб давом этади, токи Аллоҳнинг амри келгунига қадар мухолиф бўлган кимсалар уларга зарар етказа олмайди”.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ҳадисдаги тоифа ҳақида: “Улар – илм аҳлидир” дедилар.
Уламоларнинг мартабалари нақадар улуғ эканлиги ҳадисларда ҳам ўз ифодасини топган.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Олимнинг обиддан афзаллиги тўлин ойнинг бошқа юлдузларга нисбатан афзаллигига ўхшайди. Уламолар пайғамбарларнинг ворисларидир. Пайғамбарлар тилло ё кумуш мерос қилиб қолдирмадилар, балки илм қолдирдилар. Ким уни олган бўлса катта насибани қўлга киритибди" деганлар. (Абу Довуд, Термизий, Доримий ривоятлари.)
(Давоми бор)
Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLpIinp9zqmIIhY-w