#Мақола
Илм олмоқлик фарздир! Имом Шофиъий (раҳматуллоҳи алайҳ): “Фарзлардан сўнг илм талаб қилишдан афзал нарса йўқ. У эсанкираб қолган кишини тўғри йўлга бошловчи нурдир”, дейди.
Аллоҳ таоло илм талаб қилишга ундаб, айтади: "…Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа чиқмайдими?! (Қолганлари Пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (гуноҳдан) сақланишлари учун уларни огоҳлантирмайдиларми?! " (Тавба, 122).
Шунингдек, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) илм талаб қилишга ундаб: “ Ким илм талабида уйидан чиқса, у (уйга) қайтгунича Аллоҳ йўлидадир”, дедилар (Термизий ривояти).
“Ким илм талабида йўлга чиқса, Аллоҳ унга жаннат йўлини (топишни) енгил қилади. Фаришталар қанотларини толиби илмнинг оёғи остига пояндоз қилиб тўшайдилар. Олим ҳақига осмонлар ва Ердаги барча нарсалар истиғфор айтур. Ҳатто сувдаги балиқлар ҳам. Олимнинг обидга нисбатан устунлиги ойнинг юлдузларга нисбатан фазилатига ўхшашдир. Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта, пайғамбарлар динор ва дирҳам мерос қолдирмайдилар, улар илмни мерос қолдирадилар. Ким уни тутса, тўла насибасини олибди” (Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: " Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: " Албатта, ушбу илм диндир. Бас, ҳар бирингиз динини кимдан олаётганига қарасин". Ҳоким ва Ибн Адий ривоят қилганлар. – Илм олиш, ёдлаш ва такрор қилишда сабрли бўлиш. Вақтдан илмни зиёда қилишда фойдаланиш лозим. Зотан ушбуларсиз ҳақиқий илм тасҳил қилиш мумкин ҳам эмас.Одамлар жаҳолат ботқоғига тамоман ботган эди. Жоҳилиятнинг бу ҳолатини ёритишга тарихчиларнинг қалами ўтмаслик қилади, дейилган. Шунда Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг илк нозил бўлган оятларини “ Ўқи ” деб нозил қилди. Нозил бўлган ушбу “оят” инсониятни биринчи бўлиб нима қилиш керак эканлигини кўрсатиб берди. Демак , илм олиш бизга савобли амаллардан бири экан .
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳар бир мусулмон киши учун илм талаб қилиш фарздир” деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатлари ҳам илм олишни фарз даражасига кўтарди. Илм — бу ҳикмат, поклик рамзи, илмсизлик жоҳилликдир. Илм олийжаноб ва савоб иш. Ҳаттоки, илм олиш ибодат,тақводан афзал. Чунки илм диннинг асосини, устунини ташкил этади. Илм ҳикмат, илм фазилат, илм диннинг ривожини, унинг тарқалишини таъминлайди. Илмни ўқиш, такрорлаш, ёзиш билан мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш лозим. Илм янгиланиб турмаса, фойдасиз бўлиб қолади.
Умуман, исломда илм-фанни эгаллаш, маърифатли бўлиш жуда савобли иш экани таъкидланади. Демакки, илм олишга эътиқодли бўлишимиз керак . Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz