Ҳар бир ишни меросхўри бор

18-05-2022, 13:59 admin Мақолалар 441

#Мақола 5

Ҳар бир ишни меросхўри бор

Ислом тарихида биринчи бўлиб ислом умматига қарши чиққан жамоа –Хаворижлар жамоаси бўлади. “Хавориж” сўзи “хуруж” яъни “қарши чиқиш” сўзидан олингандир. Улар тарихда қилган мудхиш хатолари сабабли келажак умматнинг қалбида ёмонлик билан эсланиб, умматнинг нафратида қолиб келмоқда.
Тўғри йўлда юриб, олимларни этагидан ўшлаган, йўлидан оғишмай келаётган уммат эса ҳақиқий мерос эгаларидир.
Абу Дардо роиялллҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:"Албатта, олимга осмондаги зотлар, ердаги зотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан фазли ҳудди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Албатта, олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта, пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди". дедилар" (Абу Довуд ва Термизий ривояти)
Ҳадисга назар ташласангиз олимлар оддий одамлар каби эмас, балки улар пайғамбарларнинг меросхўрлари экан. Пайғамбарларнинг меросхўрлари бўлган уламоларимиз, ижтиҳод эгалари мужтаҳидлар бизга Қуръон ва ҳадисларни мукаммал равишда баён қилиб берганлар. Ўша зотлар бизлардан кўра Қуръон ва ҳадисни яхши билганлар. Шунинг учун улар бизларга илм бобида қаронғу кечада худди йўлимизни ёритиб турувчи ой кабидир. Барча салаф уламоларимиздан Аллоҳ рози бўлсин, бизларни у зотларга эргашиб, тўғри йўлдан адашмай юришни насиб қилсин. Бизлар илмда, яъни ўзимизча Қуръонни ёки ҳадисни тушунишда "семиз билан ориқ" ни, "чап билан унг"ни ажрата олмайдиган одамлар кабимиз. Биз салаф уламоларни ижтиҳодини нотўғри, ёки бир мужтаҳидни ижтиҳодини бошқа мужтаҳидни ижтиҳодидан рожиҳ деб айтишга ярамайдиган одаммиз.
Ҳозирги замонда қайси бир киши мен олимман деса, салаф уламоларни йўлидан яъни аҳли сунна вал жамао уламоларини ижтиҳодинидан бошқа йўлни топиб олган бўлса, унинг гапига ишонманг. Ижтимоий тармоқларда ўзини "шайх" деб ном қўшиб олдан Содиқ Самарқандий ёки Абдуллоҳ Зуфар ёки хизбий Маҳмуд Абдулмўмин лар кабилар чиройли гапларига маҳлиё бўлиб умрингизни хароб қилманг. Уларнинг олдида ўтирманг, юзига қараманг умрингиз, кунингиз, вақтингиз бекор кетмоқда, исроф бўлмоқда. Ҳозирги кунда шунга ўхшаш "олим"лар кўпайиб кетди. Ҳар бири ўзича масала айтади, салаф уламолардан санадда ўзилиб қолган, ўзича йўл пайдо қилиб олган. Масала айтишда салафга суянмайди, ўз фикри билан иш олиб боради.
Сиз азизлар Аллоҳни шариатига амал қилишда кеча пайдо бўлган "олим"га эмас, пайғамбарлар меросхўри бўлган, санади Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган ҳақиқий меросхўр уламоларга эргашинг. Мана шу йўл тўғри йўл.


Кармана туман
“Мавлоно Ориф Деггароний”
жоме масжиди имом-хатиби: Бобоназаров Сайдулла

http://t.me/Deggaroniy.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш