Оғизни пок ва Аллоҳни рози қилувчи

6-03-2021, 11:44 admin Мақолалар 547

Оғизни пок ва Аллоҳни рози қилувчи

Тозаликка риоя қилиш инсон фазилатларининг энг яхшисидир. Хусни хулқ одамни қанчалик ўзига тортса, хушбўйликнинг ҳам худди шундай оҳанрабоси бор. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) доим оғизларини хушбўй сақлаш билан умматларига ўрнак бўлганлар.
Оғиз бўшлиғини тоза ва хушбўй сақлашнинг энг оддий ва самарали йўли мисвок қилишдир. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, ҳар намоз олдидан мисвок қилишга буюрар эдим” (Имом Бухорий)
Ойша (розияллоҳу анҳо)дан: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мисвок оғизни пок, Аллоҳни рози қилувчидир”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Имом Насоий ривояти)
Мисвок парчаланиб кетмайдиган ва оғизни жароҳатламайдиган нам новда бўлиши суннат. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) арок дарахтининг новдаси билан мисвок қилардилар. Арок дарахтидан ташқари зайтундан олинган мисвок ҳам жуда фойдали. Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг : “Мисвок учун муборак дарахт зайтун қандоқ ҳам яхши! У оғизни хушбўй қилади, (тишдаги) сариқ доғларни кеткизади. У менинг ва мендан олдинги пайғамбарларнинг мисвокидир”, деб айтганларини эшитганман” (Имом Табароний).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак оғизларини доим мисвок қилар, бирор вақтга чегаралаб қўймаганлар, Миқдом Шурайҳ отасидан ривоят қилади: “Ойша (розияллоҳу анҳо) дан сўрадим:”Набий (алайҳиссалом) уйга кирганларида дастлаб қиладиган ишлари нима бўларди?”Ойша(розияллоҳу анҳо) жавоб берди:”Мисвокдан бошлар эдилар” (Имом Муслим).
Таҳоратда, оғизнинг ҳиди ўзгарганда, Қуръон қироатидан олдин, нафл ёки фарзми, ҳар бир намоз олдидан, масжидга ва уйга кирганда, тишлар сарғайганда ҳам мисвок ишлатиш таъкидланган. Овқатдан кейин, узоқ сукутдан сўнг, уйқудан уйғонганда мисвок қилиш мустаҳаб. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилади:”Мен бир кеча Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг ҳузурларида тунадим. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)туннинг охирги қисмида уйғониб, ташқарига чиқдилар. Осмонга қараб:”Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир. Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва Осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар(ва дуо қиладилар;)”Эй Раббимиз! Бу (коинот) ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок Зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин!” (Оли Имрон,90-91) оятларини ўқидилар”,сўнг уйга кириб мисвок қилдилар, кейин таҳорат олиб намоз ўқидилар”.
Рўзадор куннинг аввалида ҳам, охирида ҳам мисвокдан фойдаланишида зарар йўқ. Ушбу амал оғизни тозаловчи экан, рўзадорга бошқалардан кўра кўпроқ зарур бўлади.
Мисвокдан одамлар олдида ҳам фойдаланиш жоиз. Жобир (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Икки ракат мисвок билан ўқилган намоз етмиш ракат мисвоксиз ўқилган намоздан афзал” (Абу Нуайм ривояти).
Набий (алайҳиссалом) вафотларидан олдин ҳам мисвок қилганлари ҳақида саҳиҳ ҳадислар келган.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мисвок оғизни тозаловчи ва Аллоҳнинг розилигига эриштирувчидир”, дедилар (Имом Бухорий,Имом Аҳмад,Имом Насоий ривояти). Мисвокда кўплаб фойдалар борки, мусулмон унга амал қилишни тарк қилмаслиги керак. Мисвок тишларни мустаҳкамлайди, милкни бақувват қилади, овозни тиниқлаштиради ва бандани Раббининг тоатига руҳлантиради. Баъзилар гоҳида дангасалик қилиб ёки бу амалнинг фойда ва аҳамиятини билмагани сабаб мисвок ишлатмайди. Улар суннатни тарк этгани учун улкан савобдан маҳрум бўлади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматларига меҳрибон, насиҳатгўй ва раҳмдиллар. Шариатимиз енгил, унда ҳеч қандай қийинчилик ҳам, машаққат ҳам йўқ. Зиён ва машаққатларни кетказиш фойда ва манфаатларни жалб қилишдан устун туради.
Манбалар асосида тайёрланди.
Зарафшон шахри.”Бахор” мфй отинойиси Худжиярва Хуршида. .
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш