ҚАБР (азоби) ҳақида.

30-03-2021, 12:14 admin Ислом олами 959

ҚАБР (азоби) ҳақида.

Қабр сўзининг луғавий маъноси арабийда «Ёрмоқ»га  айтилади. Шаръий маъноси эса маййитни дафн этишга айтилади. Инсоннинг ибтидоси тугаб интиҳоси бошланганда у айнан қабрга махкум этилади. Қабр эса инсоннинг  охиратга борадиган биринчи манзилидир. Қабр икки хонадан ташкил топган экан. Биринчи хонаси айвон бўлиб, бу тўғри ковланган ҳовуз мисоли чуқурликдир. Иккинчи хонаси лахад бўлиб, у айвоннинг бир четидан ичкарига қараб ковланган ғор мисоли бир туйнукдир. Ривоятда айтилишича, лахад сўзи арабийда Ло – Ахадун, яъни, ҳеч кимсасиз манзил, макон, жой дегани экан. У ерда на ота – она, на фарзанд ва на ёру – дўст сизга улфат бўлаолмайдилар. Фақат солих амал ва ниятингиз сизга ҳамроҳ бўлгусидир.
Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳу деди: - «Биз расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ансорлардан бирининг жанозасига чиқдик ва қабрига қадар бордик. Қабр ҳануз қазиб бўлинмаган экан. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қиблага қараб ўтирдилар, биз ҳам У зотнинг атрофига ўтирдик. Биз гўё бошимизга қуш қўнгандек, қимирламай ўтирардик. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қўлларидаги новда билан ерни чизар эканлар, кўзларини бир осмон, бир ерга қарата бошладилар. Уч марта шундай қилдилар ва икки ёки уч марта: - «Аллоҳдан қабр азобидан паноҳ сўранглар!» - дедилар. Сўнгра: - «эй парвардигор мен сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман» деб айтдилар.

@muslim_uz ☑️скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш