Банда билан Аллоҳ орасини боғловчи воситалардан бири бу - намоздир.

20-05-2022, 20:25 admin Мақолалар 666

Банда билан Аллоҳ орасини боғловчи воситалардан бири бу - намоздир.

Фарз, нафл, суннат, витр намозларимиз бор.Шулардан бири хожат намози.
Ҳожат намози нафл намозлардан бўлиб, уни икки ёки тўрт ракъат ўқиш мумкин. Ҳожат намозининг ўқилиш тартиби қуйидаги ҳадисда баён қилинган:
Фоид ибн Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Аби Авфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб шундай дедилар: “Кимнинг Аллоҳга ва Одам болаларидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: “Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!” десин” (Имом Термизий ривояти).
Дуонинг маъноси: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!”.
Демак, ҳадисдан маълум бўлмоқдаки, киши икки ракъат намозни ўқиб тугатгач, Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб сўнг ҳадисда келган дуони (арабий дуони ёдлаши афзал) ўқиб, ундан сўнг ҳожатларини сўраши мумкин. “Ҳожат намози”нинг ракъатлари борасида “Фатово Ҳиндия”, “Роддул Муҳтор” китобларида икки ракъат ёки тўрт ракъат эканлиги айтилган.
Жаннат калитини қўлдан бермайлик .
Оллоҳимга дуо ила , шукр ила яқинлашайлик.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш