Қудачилик бугун қай аҳволда?

19-05-2022, 21:05 admin Мақолалар 437

Қудачилик бугун қай аҳволда?
Одамзод яралиб, никоҳланиб кўпайиши асносида қиз олиб, қиз бериш анъанаси ҳам бор. Бу-- қуда-андачилик риштаси саналади. Қадимдан қиз берган оила ҳам, қиз олган оила ҳам қудачилик ришталарини маҳкам боғлашган. Баъзан фарзанд кўрмаса ҳам ажрашиш, қудачиликка путур етказиш ўрнига бирор қариндошдан фарзанд олиб ёки етимни бошини силаб фарзанд қилиб, яшаб кетаверишган. "Қудачилик- минг йиллик" нақли ижобий давом этган. Фарзандлар ҳам ота-онага эҳтиром кўрсатиб ўтишган. Юзга сапчишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмаган.
Хўш, ҳозирги кунда никоҳнинг жамият аъзолари орасидаги, қавму қариндошларини мустаҳкамлашга қиладиган хизмати қай даражада? Келин-куёв никоҳидан сўнг яқинлашган оила аъзоларининг қудачилиги қай тарзда давом этмоқда? Бу саволлар барчани ўйлантираётган, узоқ йиллик қадриятларимиз анъанасининг бузилиши ҳолларини кўриш дил оғриқларидир. Ажрим масалаларида юриб шу нарсанинг кўпроқ гувоҳи бўламиз. Келин битта туққунча рисоладагидек одоб-аҳлоқда юради. Қайнона миннатдор, доимо келинни мақтаб юради. Аста-секин келиннинг "қилиқ" лари чиқа бошлайди, бунинг натижасида яхши ном олиб бўлган келинга қайнона, қайнопа зулм ўтказаётгандек туюлади. Эр хотинининг "дийдиё" сига ишониб, ўз онасини, опасини, акасини, ёмон кўра бошлайди. Йиллар давомида бу совуқчилик илдиз отиб, туғишганларни бир-бирига кўринмас ёв қилиб қўяди. Оқибат келин алоҳида яшамоққа ёки ажримга ўтади, оила тинчи йўқолади. Оилалар можароси илдизини ўргансак, келин ойлар, йиллар давомида "онанг ундоқ деди, опанг бундоқ деди" қабилидаги гапларни эрга етказишни кунлик "рецепти" га айлантириб олган бўлади. Эр эса "мулойим" хотинига онаси, опаси зуғум қилаётгандек дастлаб ёт назар билан қарайди. Сўнгра бу ҳолат бора-бора йигитнинг туғишганларидан совишига олиб келади. Ҳатто, уларга нисбатан қаттиқ гапириш, сўкиниш, ҳатто қўл кўтармоқ даражасига олиб келади. Бунинг орқасида гап ташиган, эр уйини ёмонлаган қизини қайтармаган она ҳам бўлади. Бу ҳолат ортидан қудалик риштаси узилади, лекин келин-куёв бирга яшайверади. Ўғлим тинч бўлсин деган бечора она барига сабр қилади. Бу вазиятлар ривожланиб, гуноҳлар катталашмаяптими? Охират сўроғига она, қизи, ўғил қандай жавоб беради? Ўғилни шу ниятда ўстириладими?
Исломда қудачилик алоқаларига алоҳида эътибор берилган ва унинг аҳамияти қайта-қайта таъкидланган, ҳамда бу ҳақда шариатга керакли ҳукмлар киритилган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "У сувдан башар яратган ва уни насл-насаб, қуда-анда қилиб қўйган Зотдир. Роббинг қодирдир." (Фурқон, 54)
Уруғ ёки оиланинг насаби давом этишига ўғил сабаб, бошқалар билан қуда бўлишга қиз сабаб бўлади. Минг йилларга давом этадиган қуда-андалик аҳволи ҳозирга келиб кўп оилаларда сусайган ёки узоқ йилларга тўхтаган, яна ўртадаги "кўприк" қиз сабаб.
Оналаримиз турмушга беришда ўгити ёдимизда: "Қиз бола икки томоннинг кўприги, у қанча мустаҳкам бўлса, от, эшак, улов босиб ўтса ҳам нурамайди, мустаҳкам бўлиб тураверади. Қизим, ҳар хил гап-сўзга берилмасдан оиланг тинчлиги учун меҳрингни, хизматингни зиёда қил. Оқ сутимни оқла!",-- деганлар. Шу насиҳат бизларга кўнгил муҳри бўлган. Келин кулиб туради, иззат-икром, тавозеъда бўлади, хизматга шай туради, деб тушунганмиз. Ва оқибат иззат кўриб қудалар иноқ бўлиб ўтишган. Қиз ўстираётган оналарга шу ўгитни тирилтиринг, қизингизга уқдиринг, деймиз. Токи, сабабсиз ажрим бўлмасин, қудачиликка путур етмасин, фарзандлар етим бўлмасин. Барчасининг сўроғи бор, қайтар дунё ҳақиқат.
Момолар ўгитлари дил сиёсатининг устуни бўлиши вақти келди. Барча ришталар узилмасдан олдини олиш керак, хатокорлар тавба қилиб, кечирим сўраши керак. Токи, ўзига БЕК дея таърифланган Ўзбекнинг миллийлиги йўқолмасин. Зеро, ҳеч бир қайнона қудаларим билан терс бўлай деб, келинини ёмон кўриш учун йиллар йиғиниб орзулар орасида келин туширмайди. Ўзи кўримсиз уйига кўчиб ўтиб, шоҳона уйини келинга бермайди, ойлаб қозонига гўшт кирмаган бўлса ҳам, тишини ковагида асраган ақчасига келинли уй қозони гўштсиз қайнамасин демайди. Қудалар келса уларни тўрга ўтқазиб, ўзи пастда ўтирмайди.
Оналар қиз ўстиряпсиз! Қизингиздек келин уйингизга бир кун кириб келади. "Кўприк" қизнинг тарбия, одоб аҳлоқини гўзал қилинг. Оқибат-қайтар дунё қайтди деб тил тишлаб қолманг!!!
Ҳадисларда келганидек, "ота-онангга раҳмат" дея олқиш келтирадиган, дўзахдан парда бўладиган қиз, набира қизлар ўстириш барчамизга насиб этсин!Амин!

Зарафшон мфй отинойиси Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш