ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЁРЛАШ.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Авваламбор биз мана шундай тинч, фаровон ҳаётда яшаётганимиз учун Аллоҳимга ҳамду санолар айтишимиз ва шукроналар қилишимз керак азизларим. Ҳамда бизга ўзининг энг азиз неъмати, яъни фарзанд неъмати билан сийлаб қўйгани учун шукроналар қилишимз керак. Ўзини суннатларини бизга мерос қилиб қолдирган пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпдан кўп дуруду саломларимиз бўлсин.
Аллоҳ таоло бизга фарзандларимизни омонат қилиб берди. Биз эса ўша омонатга хиёнат қилмаслигимиз керак. Яъни мана шу Аллоҳ омонат қилиб берган фарзандларимизни қачонки, ундириб-ўстириб, гуллатиб-яшнатиб, катта қилиб вояга етказиб, ҳунарли, ўқимишли бир касб эгаси қилсак, ўғил бўлса уйлантириб, қиз бўлса яхши жойини топиб турмушга берсак, улар бахтли-саодатли бўлсагина биз омонатга хиёнат қилмаган бўламиз. Бунинг учун биз нималар қилишимиз керак:
Қилишимиз керак бўлган ишлар: фарзанд вояга етгач уларга ҳаётнинг пасту-баландларини, оғирини енгилини, ҳаётда учрайдиган қийинчиликларга бардошли ва сабрли қилиб тарбиялашимиз лозим. Энг муҳим масалалардан бири бўлган қизларни келинликка, ўғилларни куёвликка тайёрлашимиз. Уларни гўшангага оила, эр хотинлик ҳаёти, уларнинг ўзаро муносабатлари, ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда бурч ва маъсулятлари, динимиз таълимотларидан тушунча бериб боришимиз лозим.
Кўпчилик ота-оналар қизини келин, ўғлини куёв бўлишини, мол-дунё, сеп йиғиш, қудачилик, борди келдиларини, каттароқ тўй қилишни ўз бурчларини адо этган ҳисоблайдилар, уларни никоҳлаб қўйиш билангина чекланиб қолмаслиги керак ва аввало ёшларни ҳаётга тайёрлаш керак. Унинг ўрнига афсуски шундай одамлар бор. Ҳаётни бошланишида келин-куёвнинг яқинлари, куёв жўралар, келин янгалар уларга қандай қилиб бўлса ҳам умр йўлдошини "Гаҳ деса қўлга қўнадиган қилиб олиш" ҳақида бачкана маслаҳатларни беради. Бундай бачкана маслаҳатлар оилада алоқаларнинг кескинлашувига олиб келади. Ўргатиш керак, оилада хотинни эр олдидаги бурчи, вазифалари, эрни хотин олдидаги бурчи вазифалари тўғрисида тушунчалар берилиши керак.
Мусулмончиликда катталар, ҳусусан ота-оналар ёш келин куёвлага оилавий турмуш ҳақида панд-насиҳат қилиш лозим.
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) : " Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг саҳобалари янги келинларга эрининг ҳурматини ва хизматини қилишга буюрар эдилар " деганлар.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ўз қизларига қуйидаги насиҳатни қилган эдилар.
"Зинҳор рашкчи бўлмагин, у талоқнинг калитидир. Зинҳор кўп итоп қилгучи бўлмагин, у кўнгилсизликни келтириб чиқаради. Сурма қўйиб юргин, зийнатларнинг энг афзали шудир."
Эй аёл: сен эринга чўри бўлсанг у сенга қўл бўлади, сен унга эр бўлсанг, у сенга осмон бўлади, фақат сен уни ва яқин қариндош-уруғларини ҳурматини жойига қўйсанг, сабрли, қаноатли, эринг уйга нима кўтариб келса хуш феъллик билан, одоб билан ташаккур айтиб қабул қилиб ол. Уй ичи ва ҳовлини эрингни назари тушадиган жойларни тоза озода сақла, эринг учун хушбўйликлар сепиб юр. Овқатини вақтида бер, эрингни моли ва ашёсига эътиборли бўл, исроф қилмай авайлаб-асра, чунки унинг моли-дунёси сеникидир. Шуни билгинки хожанг хафа бўлганда хурсанд бўлишдан, хурсанд бўлганида хафа, ғамгин бўлишдан эхтиёт бўл.
Ёшларни оилавий хаётга тайёрлашда ёши улуғ отахон, онахонларимизни ва ҳозирги вақтда ҳар бир маҳаллаларда отинойларимиз бор, уларнинг насиҳатларини олиб борилса албатта ёшларимиз бахтли-саодатли оила бўлиб яшайдилар деб умид қиламиз.
Аллоҳ таоло ҳар биримизни ўзи паноҳида асрасин.
"Дўстлик" МФЙ отинойиси Нафасова.Г