Муқаддас динимиз оилаларнинг тинчлиги ва фаравонлиги учун қавм - қариндош, қўни - қўшни, қуда - андачилик ришталарининг мустаҳкам бўлишини тақазо этади. Зеро Яратганнинг Ўзи насл - насаб жиҳатидан уларни поклаб, бир - бирларига яқин қилиб қўйгандир.
“У, сувдан башар яратган ва уни насл -насаб, қуда - анда қилиб қўйган Зотдир. Роббинг Қодирдир”. (Фурқон 54-оят).
Шариъатимизда насаб отага қараб белгиланиши боис, тафсир уломолари насл - насабга “ўғил”, бошқалар билан муносабатларнинг жорий бўлиши қуда бўлишга сабаб , “қуда - анада”га “қиз” деб нисбат берганлар. Бола туғилса, унга отанинг фамилияси берилади, онанинг эмас. Насаб жиҳатдан боғланиш отага тегишли бўлгани ҳолда ҳаёт занжирининг бир - бирига боғланиши қуда - анда бўлишни Аллоҳ таоло мана шу икки жинс эркак ва аёл, покиза насаб, оқибатли қудачилик замирида ҳаётни давомийлигини ирода қилиб қўйган. Аммо бугунги замонамизда Аллоҳнинг иродасига қарши бориш, қуда - андачилик муносабатларининг бузилиши, ёш оилаларда ажримларнинг кескин қўпаяётганлиги мусибатдан бошқа нарса эмас. Зеро, оила аслида ажрашиш учун эмас, эр-у хотиннинг биргаликда тинч - тотув яшаши учун қурилади. Оилада тинч – тотув яшашда эр-у хотин, қайнота - қайнонанинг ҳам бажарилиши лозим ҳақлари бўлади. Эркаклар зиммаларидаги ҳақларни аввалида ота - она ҳаққини унутмаган ҳолда нафақаи аҳлия, оиласи таъминотини адо қилиш, муомиласини чиройли қилиш муҳим ўрин тутади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳобалардан бири сўраган экан: –“Ё Расулуллоҳ эркакларни зиммаларида аёллари учун қандай ҳақлари бор?” Расулкллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Таомлантиришинг, таомларидан хабар олишинг”
- “Кийинтиришинг, кийимларидан хабар олишинг”
- “Аёлингни урма, айниқса юзига уришдан сақлангин”
деб марҳамат қилдилар.
Худди мана шундай аёлларни оилада эрига итоатли, қаноатли, сабрли бўлмоқликда ҳақлари бор. Расулулла соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайсики бир аёл беш вақт намозини адо қилса, эрига итоатли бўлса, эрининг розилигини топса, жаннатий бўлади”, - деганлар. Ёш оила қурилганда насиҳатда бўлиб тўғри йўл кўрсатадиган ким? Қайнота - қайнона, ота - оналардир. Улар оқил бўлишса, диёнатли, софдил, ҳалол бўлишса, уларнинг таъсири оилага ижобий таъсир қилади. Модомики улар бундан йироқ бўлишса оила жар ёқасида турганга ўхшайди. Сал эсган шамол ҳам уларни жарга қулатиб юборади. Бугунги замонамизда аксарият оилалар мана шундай жар ёқасига омонат туриб қолган. Буларни жарга қулашидан сақлайдиган қайнота - қайнона, қудалар бўлади. Ҳатто оилада эр - хотин жанжаллашиб қолганда улуғларимиз айтадилар: “Қайнона келинини тарафини олсин, ўғил ўзиники, урушса ҳам ўғли онасига бош эгиб келади”, - деганлар.
Биргина келинини ёнини олишлик жанжални барҳам бўлишига сабаб бўлади. Аммо ҳаётда аксарият қайноналар, келинини туғмасликда, уқувсизликда айблаб, қуда - андачилик ришталарига путур етказадилар. Бу ҳаёт имтиҳон дунёси, ҳар бир ҳолатда сабрли бўлинса, фарзанд берадиган Аллоҳ таолонинг Ўзи. Бандаси шошгани билан Аллоҳ шошилмайди. Келинни уқувли қилиш, билмаганини ўргатиш тўғри насиҳат қилиш, қайноналар бўйинларидаги ҳақлардан бири ҳисобланади. Бугунги замонамизда оилаларда қайнота - қайноналар, эр - хотинлар, қуда тарафлар ўз ҳақларини ўрнида чиройли адо қилишса, бунинг самараси ўлароқ, оилалар мустаҳкам бўлади, қуда - андачилик ришталари давомий бўлади. Яратганнинг Ўзи юртимизни, оилаларимизни тинч - осойишта, қуда - андачилик ришталарини мустаҳкам айласин!
“Қизбиби” жоме масжиди имом – хатиби Ҳ.Жаҳонов