" Эрта турмуш келтирар ташвиш".
Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган,муқаддас урф одатларимизни сақлайди,шу билан бирга, келажак насиллар қандай инсон бӯлиб етишишига бевосита таъсир кӯрсатадиган тарбия ӯчоғидир.
Ислом Каримов.
Оила қуриш ӯта нозиклик билан пухта ўйлаб бажариладиган вазифа.
Амир Темур бобомиз келин танлаш вазифасини давлат ишлари билан тенг қўйганлиги такъидлаб ӯтилган.
Ҳозирги кунда баъзиларнинг яқин қариндошлар билан қуда-анда бӯлишига интилиши кузатилмоқда.
Бунинг сабаби қариндош уруғчиликни янада мустаҳкамлаш ва мол-мулкни бегоналар қӯлига ӯтиб кетишидан ҳимоялаш деб кӯрсатилмоқда.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
"Жуфт танлашга эътибор беринглар, тенгдан қиз олинглар. Ва тенгига қиз беринглар. "деганлар.
Шунингдек, фиқиҳларимиз яқин қариндошдан қуда бӯлишни заиф авлод вужудга келиши мумкин дея айтадилар Баъзи фиқҳ манбаларида ҳам "Бегона анжаб, яқин қариндош асбар " деб аташган. Бунинг маъноси қариндош ӯртасидаги никоҳда сабр ва чидам талаб қилинади. Зеро, қариндош уруғчиликни сақлаб қолиш ,силаи раҳмни узмаслик уҷун баъзан ёмон бӯлса ҳам тишни тишга қӯйиб чидашга тӯғри келади. "Анжаб"нинг маъноси фарзандлар қобилиятли ва иқтидорли бӯлади деган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам )дан қуйидаги ҳадис ворид бўлган :
Яқин қариндошларга уйланмангизлар фарзанд нимжон бӯлиб дунёга келиши мумкин "
Шунинг учун ҳам қариндош уруғлар ӯртасидаги никоҳ оқибатида фарзандлар нимжон ва заиф таваллуд топиши кӯпроқ кузатилмоқда "ирсият етти пушт суради "деган гап бекорга айтилмаган. Аксарият эрта оила қурган қизларда камқонлик, камқувватлик ,кузатилади.Бу ҳол келинларнинг узоқ вақт бӯйида бӯлмаслиги ҳомиладорлик оғир кечишига, гӯдаклар нобуд бӯлиши ёки ногирон туғилишига,туғруқдан кейинги турли асоратларга, бепуштликка олиб келиши мумкинлигини шифокорлар таъкидлайди.Турмуш қуриш оила тебратиш ва фарзанд тарбияси каби муҳим ишларда диний ва миллий анъаналаримизга риоя қилиш,оила ва никоҳ борасида давлатимиз чиқарган қонун қоидаларга қатъий риоя қилиш шарт. Афсуский ҳозирги кунда баъзи чаласавод кишилар ӯзбошимчалик билан юқорида айтилган никоҳ шартлари бажарилишини сӯраб-суриштирмай ,боз устига ёшларга оилада эр ва хотиннинг хақ ҳуқуқларини ,талоқ масалаларини тушинтирмасдан келин киёвларга насиҳат қилмасдан,енгил-елпи шаръий никоҳ ӯқимоқдалар. Улар пойдевори мустаҳкам бӯлмаган оилалар қурилишига сабабчи бӯлмоқдалар.Оқибатда ажримлар купаймоқда, болалар тирик етим қолиб ,ёшгина аёллар бир умрга бахтсиз бӯлиб қолмоқдалар . Ҳар бир ота-она ӯз фарзандининг бахтли бӯлишини истайди албатта , лекин қизимни тезроқ турмушга берсам, тезроқ эгасига топширсам кӯнглим хотиржам бӯларди деган нотўғри қараш билан қайсидир маънода ӯз ҳузур-ҳаловатини ӯйлайдиган ,ота-оналар ҳам йӯқ эмас. Мана шундай ота-оналарга тушунтириш мақсадида маҳаллаларда мутахасислар иштирокида аҳоли вакиллари билан мунтазам суҳбатлар ӯтказилмоқда. Тадбирларда қариндош уруғлар ӯртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, никоҳдан олдин тиббий кӯрикдан ӯтишнинг зарурлиги борасида тушинтириш ишлари олиб борилмоқда. Насл-насабимизнинг бевосита давомчилари булмиш фарзанд-набираларимизни вужудга келишида қиз ва йигитларимиз ҳар тамонлама баркамол, соғ саломат бӯлишларининг аҳамияти катта эканлигини унутмаслигимиз керак.
Навбаҳор тумани "Навбахор" МФЙ отинойиси Хайитова Маҳбуба.