#раддия #ижтимоий_иллатлар 3-кисм ВАЪДАГА ВАФОСИЗЛИК

17-05-2022, 23:50 admin Мақолалар 565

#раддия #ижтимоий_иллатлар

3-кисм

ВАЪДАГА ВАФОСИЗЛИК

Хозирги даврда кенг тарқаган ижтимоий иллатларга ваъдага вофосизликни кўрсатиш мумкин. Бир кишининг бирор амални бажаришга сўз бериши, ундан ваъда сифатида қабул қилинади. Сўзининг устидан чиқмаслик нияти билан ёлғондан ваъда беришлик ҳаромдир. Бу турли ваъда берган кишига сўзи устидан чиқишлиги вожиб бўлади. Агар бузуқ ниятига содиқ қолган ҳолда ваъдасига хилоф қилса икки баробар гуноҳ олади. Ёлғондан ваъда бергани ва хилоф қилгани учун.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда қуйидагича ҳадислар мавжуд: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди у киши деди:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

Мунофиқнинг белгиси учтадир, агарчи у рўза тутса ҳам, намоз ўқиса ҳам, ўзини мусулмон деб эътиқод қилса ҳам:

Гапирса, ёлғон сўзлайди;
Ҳар қачонки ваъда берса сўзини устидан чиқмай, хилоф қилади;
Бирон мол ё сирни унга омонат қилинса, хиёнат қилади. (Муслим).
Абдуллоҳ ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳума икковларидан ривоят қилинди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Тўртта (хабис) хислат бор. Улар бирон шахсда жамлашса, у ғирт мунофиқ(га ўхшаш) бўлади. Агар кимдаки улардан бирортаси бўлса, у феълини ташлагунча унда мунофиқликдан бир хислат бўлади:

Вақтики унга (ишониб) омонат қўйилса хиёнат қилади;
Гапирса ёлғон гапиради;
Биров билан аҳдлашса ғадр қилади;
Биров билан хусуматлашса (ҳақ йўлдан чиқиб) фожирлик қилади». (Бухорий ва Муслим).

Дўрман жомеъ масжиди имоми И. Бобобеков
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш