Аҳдга- ваъдага вафо қилиш улуғ инсоний фазилат. Ваъдага вафо қилиш одамлар орасида ўзаро ишончни мустаҳкамлайди, жамиятда ҳамжиҳатликни қарор топтиради. Агар ваъдага вафо қилинмаса, ўзаро ишонч, садоқат ришталари узилади.
Аллоҳ таоло: "Аҳдлашганингизда, Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилинг!"(Наҳл, 91).
"Аҳдга вафо қилинг! Зеро, аҳд- паймон (қиёмат куни) сўраладиган ишдир" (Исро, 34) деб буюради.
Ваъдага вафо - иймон белгиси. Аллоҳ таоло ваъдага вафо қилишни мўъминларнинг сифатлари қаторига қўшган (мўминун, 8)
Мусулмон зиммасига олган ишни бажариши ҳам ваъдага вафо жумласидандир. Агар уни қасддан қилмаса, мунофиқликка қадам кўйган бўлади.
Бандаларнинг ваъдаси икки хил бўлади. Яратганга берган ваъдаси ва кишиларга берган ваъдаси. Яратганга берган ваъдаси Мийсоқ аҳдидир (Ароф, 172). Битимлар, шартномалар кишиларга берган ваъдаси ҳисобланади. Агар уларга вафо қилинмаса, инсонлар ўртасида муомала издан чиқади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафо қилишнинг қадрини кўтариб, бундай марҳамат қилдилар: "Менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, шуларни бажарганларга мен жаннатнинг кафолатини бераман: гапирсангиз, ростгўй бўлинг, ваъда берсангиз вафо қилинг, омонат берилса, адо қилинг, фаржларингизни (ҳаромдан) тийинг, кўзларингизни (ҳаромдан) тийинг, қўлларингизни (ёмонликдан) тортинг" (Имом Аҳмад ривоят).
Киши агар аҳдига, ваъдасига вафо қилишга уринса, бажармасликка баҳоналар қидирмаса, Аллоҳ таолонинг Ўзи унга ёрдам беради.
Учқудуқ туман бош отинойиси О.Тўрақулова