Намозда малолланиш

11-10-2019, 08:22 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 022

Савол: - Ассалому алайкум! Қуйидаги оятларда бундай кeлган:
Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар. Нисо 142.
Уларнинг нафақаларининг қабул этилишидан ман қилган нарса фақат Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирганлари, намозга доимо дангаса ҳолларида келганлари ва доимо ёқтирмай инфоқ қилганларидир. (Тавба 54)
Саволим: Ахир биз намоз ўқишга эринамизку? Бу ҳолат бошқаларда ҳам бўлса кeрак. Аллоҳни ибодатига дангасалик қиламизку? Бу ҳадисда ҳам кeлган, Аллоҳ жаннатни инсонни нафсига ёқмайдиган нарсалар билан ўраб қўйган. Энди биз намозни дангасалик билан ўқисак мунофиқ бўламизми?

Жавоб: - Ва алайкум ассалом! Нафақат бу балки мунофиқликнинг бошқа аломатлари ҳам бор.
«Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда қилса, ваъдасида турмайди, ўзига топширилган омонатга хиёнат қилади» (Имоми Бухорий. «Саҳиҳ» 1 жузъ, 14 бет, 3 жузъ, 162-189 бетлар. Муслим. «Саҳиҳ», 1 жузъ, 32 бет.)
Ушбу аломатлар кимда топилса, уни мунофиқ дейилади. мунофиқлик икки қисмга бўлинади. Эътиқодий мунофиқлик, яъни ўзи иймон келтирмасдан ўзини мусулмон қилиб кўрсатиш. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида бўлган. Иккинчиси эса, амалий мунофиқлик бўлиб, яъни Аллоҳга иймон келтиради, амалга келганда эса мунофиқлар қилган ишни қилади. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш