ВАЪДАГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ!
Ваъдани устидан чиққан кишини ҳамма ҳурмат қилади ва у кишига эҳтиром кўрсатади.Муқаддас динимизда ваъдага вафо қилиш вожиб амал саналади. Қуръони каримнинг бир неча оятларида ваъдага вафо қилишни самараси ва ваъдага вафо қилмасликни оқибатлари баён этилган. Ваъдага вафо қилишлик тақводорлик белгиси бўлиб, у Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эришишга сабаб бўлади. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: "Аслида эса, ким(Аллоҳ) аҳдига вафо қилса ва тақволи бўлса, албатта Аллоҳ (бу каби) тақводорларни севади" (Оли Имрон сураси, 76-оят). Вафодорлик мўминларга хос сифатдир. Аллоҳ таоло яхшиликларни баён қилар экан, аҳдга вафо қилишликни алоҳида таъкидлайди: "Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларга буришингиз (ибодат қилишингизнинг ўзи тўла) яхшилик эмас балки, Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга имон келтирган, ўзи яхши кўрган молидан эҳсон қиладиган, намозни тўкис адо этиб, закотни тўлаб юрадиган киши келишилган аҳдларига вафо қиладиган, ҳамда қийинчиликларга сабр қилувчилар яхши инсонлар тоифасига киритилади. Айнан ўша инсонлар тақводорлардир. Қуръони каримда ваъдасига вафо қилувчи яхши амалларни қилувчилар солиҳ кишилар қаторида, ваъдасини бузувчиларни эса ер юзида бузғунчилик қилувчилар қаторида зикр этилади. Вафодорларнинг пешвоси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада биз умматларига ўрнак бўлганлар. У зот пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам вафодор, ростгўй, бировни ҳаққига хиёнат қилмайдиган ишончли инсон бўлганлар.Шундай экан биз ҳам Пайғамбаримиз хулқлари билан хулқланишимиз ва фарзандларимизга ҳам уқтиришимиз лозимдир. Ваъдага вафо қилинмас экан инсонлар орасда ишонч, меҳр-оқибат ва инсонийликка путур етиб, ёлғончилик ҳамда алдов кучайиб жамият инқирозга юз тутади. Аллоҳ ҳар биримизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин. Ҳар бир инсон берган ваъдасини устидан чиқадиган мард ва имонли бўлишлигини Аллоҳдан илтижо қилиб сўраймиз.
Кармана тумани "Азамат" МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.