#islom_aqidasi
ФАРИШТАЛАРГА ИМОН КЕЛТИРИШ
Фаришталар борлигига, Қуръони каримда, ҳадиси шарифларда келган сифатларига, хусусиятларига, вазифаларига ишониш имоннинг шартларидандир. Банда фаришталарга шубҳасиз ишонмагунича мўмин бўлмайди. Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримда шундай дейилган: “Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, узоқ залолатга кетибди” (“Нисо” сураси, 136-оят).
Аллоҳ таолога, фаришталарга, илоҳий китобларга, пайғамбарларга, охират куни ҳақлигига имон келтирган одам мўмин ҳисобланади, инкор этган кимса кофир бўлади.
Аллоҳ таоло фаришталарни нурдан яратган. Улар кўзга кўринмайди, гуноҳ иш қилмайди, доим Аллоҳга итоат этади, У Зотнинг айтганига тескари иш қилмайди.
Фаришталар турли вазифаларни бажаради. Масалан, Аллоҳ таолонинг ҳукмларини бандаларга етказиш, Аршни кўтариб туриш, жаннат ва дўзах ишларини бажариш, одамлар амалларини саҳифаларига ёзиб бориш, инсонни турли шикастлардан ҳимоялаш, бандани қабрда савол-жавоб қилиш ва ҳоказо.
Фаришталар инсонлар каби еб-ичмайди, ухламайди. Уларда биздагидек моддий нарсаларга эҳтиёж, хоҳиш йўқ. Фаришталар куфрдан, исёндан покдир. Улар доим Аллоҳнинг тоат-ибодатида бўлишади. Аллоҳ таоло айтади: “Осмонлар ва ердаги бор жонзот Уникидир. Унинг ҳузуридаги зотлар (яъни, фаришталар
Аллоҳга) ибодат қилишдан орланиб-зорланмайдилар. (Фаришталар) туну кун сусткашлик
қилмасдан (Аллоҳга) тасбеҳ айтадилар” (“Анбиё” сураси, 19-20-оятлар).
Фаришталарда эрлик, аёллик сифати йўқ. Фаришталар эркак, аёл деб жинсга ажратилмайди.
Фаришталар Аллоҳнинг изни билан турли шаклларда кўрина олади. Масалан, ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳобалар олдига инсон суратида келиб, баъзи нарсаларни ўргатиб кетган.
Фаришталарнинг кўп қаноти борлиги Қуръонда айтилган. Уларнинг баъзиларида иккита, баъзиларида учта, тўртта, ҳатто ундан ҳам кўп қанот бўлиши мумкин.
Жаброил, Микоил, Исрофил, Азроил алайҳимуссалом фаришталарнинг улуғларидандир. Жаброил алайҳиссаломга ваҳийни олиб тушиш, Микоил алайҳиссаломга Аллоҳ берган ризқларни етказиш, Исрофил алайҳиссаломга қиёмат куни сур чалиш, Азроил алайҳиссаломга бандалар жонини олиш вазифаси юклатилган.
Навоий шаҳар отинойиси Маҳмудова Гулчеҳра.