Фолбинлик қилган ва унга эргашган киши гуноҳкор бўлади.

3-11-2021, 16:35 admin Мақолалар 679

Фолбинлик қилган ва унга эргашган киши гуноҳкор бўлади.

Азалдан халк орасида "фолга ишонма фолсиз юрма деган ибора мавжуд.Хозирги вақтда ҳам аёлларимиз орасида фолбинга бориш ва фолбин буюрган амалларни қилиш кўп учрамоқда.Имони заиф илмсиз инсонгина фолбинни эшигини таққиллатиб боради.Агар озгина уйлаб кўрсалар Аллоҳдан банда устин келиб бирор нимани ўзгартира олмаслигини тушунган бўлишарди.Куръони каримда мархамат қилинади:"Сулаймон кофир бўлмади, лекин одамларга сеҳрни ҳамда БобилдагиХорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларни ўргатадиган шайтонлар кофир бўлдилар ".Бу икки фаришта Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга сеҳр билан зарар етказа олмас эдилар.Пайғамбаримиз "Ким коҳинга ёки фолбинга борса ва унинг айтганларини тасдиқласа Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди "(Имом Ахмад ибн Ҳанбал ривояти)Фолга бориш ботил ишлардан бўлиб Аллоҳ сақласин бандани имондан айириши мумкин.Пайғамбаримиз фол ва шунга ўхшаш нарсаларни натижасига ишонган одамни "Муҳаммадга туширилган нарсага ишонмаган ҳисобланишини ва жаннатга кирмасликларини ишонмасалар ҳам бу ишни қилганларни қирқ кунгача намозлари қабул бўлмаслиги "хақида айтганлар.Мана шундай огоҳлантиришларга қарамай Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган ибодатли кишиларни ҳам фолбинга боришларини қандай тушуниш мумкин?Фолбинлар ғайб ва келажак хақида инсонларнинг характери ва орзу -умидлари тўғрисида ҳукм чиқарадилар.Аслида эса ғайб ва келажакни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди.Қуръони каримда бундай мархамат қилинади ."Ғайб калитлари Унинг ҳузуридадир .Уларни Ундан ўзга билмас"(Анъом сураси 59-оят)"Айтинг:"Аллоҳдан осмонлар ва ердаги бирор кимса ғайбни билмас".Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар"(Намл сураси65-оят). Агар Аллоҳнинг ўзи билдирмаса Унинг Расули ҳам ғайб хақида бир сўз айта олмас эканлар.Шундай экан фолбин қандай қилиб буни уддасидан чиқишига ишониш мумкин? Кўп ҳолларда фолбинларни гаплари туғри чиқади дейдиганлар ҳам учрайди.Худди шу сўзларни бир сахоба айтганида Пайғамбаримиз у кишига чиройли жавоб бериб туғри йўлни кўрсатган эканлар:"Бу хабарларни жинлар олиб келадилар яъни улар бир нарсадан хабар топиб дўстига билдирадилар кейин улар юздан ортиқ ёлгон қўшади "(Имом Муслим ривояти).Қисқаси фолбинлар шайтоннинг қўлидаги уйинчоқларидан бири десак туғри бўлади.Кимки фолбинга борадими ёки мунажжимлар башоратини ўқийдими-динимиз қайтарган амал билан шуғулланган бўлади.Шунчаки қизиқдим дейиш ҳам гуноҳ инсонни имони таҳлика остида қолади.Мўмин киши ақлини ва имонини бой бермаслиги лозим.Хар бир нарса Аллоҳдан эканига ишониши ва фақат Аллоҳдан мадад сўраш мумин. кишиларнинг хақиқий йўлидир.

Кармана тумани"Азамат" МФЙ отинойиси Расулова Хабиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш