Муқаддас динимиз террордан йироқ

12-05-2022, 13:57 admin Мақолалар 439

#Раддия
(Давоми)
Муқаддас динимиз террордан йироқ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм азиз биродарлар,бинобарин, динимиз муқаддаслиги биз учун яратганнинг ато этган буюк неъматидир!
Муборак динимиз ҳар доим ҳам террордан йироқ бўлган. Аллоҳ таоло тинчлигимизни бардавом қилсин илоҳим!
Қуръни каримда бундай бузғунчи тоифалар хақида шундай дейилади: Аллоҳ таолонинг: “Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлганлар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир” (Оли Имрон 105-оят) Бундай тўғри йўлдан адашган тоифалардан халқимизни айниқса ёшларимизни огоҳ этиш хар биримизнинг вазифамиздир.Тинчлик- олий неъмат,бу неъматни қадрига етиш она заминда туғилган ҳар бир фарзанднинг бўйнидаги масъулиятидир.Тинчлик ва осойишталик Аллоҳ таолонинг инсониятга берган олий неъматидир. Мамлакатимиз истиқлолга эришган кун дан бошлаб тинчлик-тотувлик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўзбекистон ўз ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш баробарида минтақада беқарор вазият келтириб чиқараётган муаммоларни ҳал этишда ҳам етакчи мамлакатга айланди.
Барча динларда бўлгани каби муқаддас Ислом динимизда ҳам тинчлик ва осойишталик масаласи алоҳида ўрин эгаллайди.
“Бир нафар бўлса-да, бегуноҳ одамни ўлдирган киши ҳеч қачон жаннатнинг исини туймайди”, “Аллоҳинг томонидан яратилган қалбни ўлдирма” дейилади муқаддас Қуръонда. Террористик актни содир этган кимса ўша заҳоти мусулмонликдан ҳам, Насронийликдан ҳам мосуво бўлади.
Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг исломда зўравонликка (террорга), ўз жонига қасд қилишга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги ўлмас ўгитлари эса кўплаб ҳадислардан ўрин олган. Ўша Ҳадиси шарифларнинг бирида, жумладан, бундай дейилади: “Ўз жонига қасд қилган киши олов билан жазоланади ва бу олов ичида мангу қолади”.
Ислом ақидасига кўра,чин диндорлар фақат мусулмонлар эмас. Қуръонда христиан ва яҳудий қавмларига, муқаддас Китобга эга кишилар сифатида, ҳурматли муносабат мавжуд.
Бузғунчилик ва терроризмнинг дин, мазҳаб ва миллати йўқ ҳамда бу даҳшатли ҳодисаларни Ислом дини билан боғлаш нотўғридир. Экстремизм, террорчилик ва жиноятчиликка қарши курашишни ҳеч қачон динга қарши курашиш сифатида талқин қилмаслик лозим.
Янги жамиятга таҳдид солаётган энг катта хатарлардан бири бу - таассуб, бузғунчилик, террорчилик ва баъзи гуруҳларнинг ғаразли мақсадлари билан Исломни сунъий равишда сиёсийлаштиришдир.
Шундай қилиб, бугунги диний бузғунчилик ва диний бузғунчи гуруҳлар мустақил давлатларнинг мавжудлиги ва истиқлолиятига қарши бўлиб,барча мусулмон мамлакатларини зўрлик билан босиб олиб, ўзларига тобе қилишни мақсад қилган.Бу бузғунчи каслардан Роббим барчамизни асрасин!
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух !
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш