СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ АСОССИЗ ДАЪВОЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давридан 13 аср ўтгач пайдо бўлган сохта салафийлар оқими тарафдорлари Исломнинг дастлабки уч асридан кейин яшаган мусулмонлар Исломни нотўғри тушунган деган фикрни илгари суришади. Ваҳоланки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг яхшилари мен билан яшаганлар, сўнг улардан кейингилар, сўнг улардан кейингилар», деганлар (имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Мазкур давр саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар даври бўлиб, салафлар даври деб ҳам юритилади. Бу ҳақиқатни ўзини «салафийлар» деб атаётган сохта оқим аъзолари ҳам яхши билишади. Теранроқ ўрганиб чиқилса, бугунги сохта «салафийлар» Исломнинг дастлабки уч асрида чиқарилган ҳукмлардан бошқаси бидъат дейишади, бироқ ўзлари бунинг тескарисини қилишади. Ҳолбуки улар Ибн Таймийя, Ибн Қайюм каби раҳнамоларидан бошқасининг сўзини тан олишмайди, тўрт нафар мужтаҳид имом: имом Аъзам, имом Шофиъий, имом Молик ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳимга эргашганларни эса қоралашади. Аслида улар эргашаётган «мужтаҳид»лар солиҳ салафлар қаторига кирмайди, чунки Ибн Таймийя ва Ибн Қайюм Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан деярли олти юз йил кейин яшаб ўтишган. Демак, «салафий» оқимининг икки имомини солиҳ салафлардан олти асрлик тафовут ажратиб турибди. Орадан шунча узоқ вақт ўтган бўлишига қарамай, сохта «салафийлар» бу икки шахснинг таълимотини жуда катта эътибор билан ўрганиб, қатъий амал қилишади. Яна улар гўё «пок» шариатга қайтишга ва кейинги даврда пайдо бўлган «бидъат»лардан воз кечишга ҳамда барча ҳукмларни фақатгина Қуръон ва Суннатдан олишга чақиришади. Ҳукмлар аввало шу икки манбадан олиниши бусиз ҳам ҳаммага маълум. Лекин гап ушбу икки манбадан ҳукмни қандай равишда, қайси усуллар билан чиқаришдадир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ва Суннатга эргашишни буюрганлар. Қуръон ва Суннатдаги ҳукмлар ҳадислар орқали англанади. Улардан олинадиган шаръий ҳукмларни эса мужтаҳидлар тушунтириб берадилар. Сохта «салафийлар» эса бизга Суннатни тушунтириб берган уламоларни адашган деб эълон қилиб, Суннатга эргашиш имкониятини йўққа чиқаришмоқда. Сохта «салафийлар»нинг иддаосига кўра, Аҳли сунна вал жамоадаги ақийдавий йўналиш асосчилари бўлмиш имом Ашъарий ҳамда имом Мотуридий – Аҳли суннадан чиқиб, адашган эмишлар. Ҳолбуки, ҳадис тўпламларини шарҳ қилган деярли барча олимлар эътиқодда Мотуридий ёки Ашъарий бўлганлар. Салафийларнинг «Фақатгина Қуръон ва Суннатга эргашиш керак» деган чақириғи назарий жиҳатдангина яхшидир, аммо амалий ҳаётда, мусулмонларнинг кундалик муаммоларига тааллуқли минглаб саволларга дуч келинади. Охир-оқибат ҳар бир одам учун «Ҳақиқий мужтаҳид олимга эргашиш керакми ёки навбатдаги бир фирқа «етакчи»сининг ижтиҳодигами?» деган савол кўндаланг бўлаверади.
(Манба: “Меҳроб.уз” канали)
Навбаҳор таман “Абул Ҳасан Харақоний” жомеъ масжиди
имом хатиби Тошев.Ф.