Биродаримизга яхшиликни раво кўрайлик.

10-05-2022, 14:16 admin Мақолалар 341

Биродаримизга яхшиликни раво кўрайлик.

Айни пайтда аёлларимиз орасида оммалашиб кетаётган муҳим масалалардан бири қайноналарнинг ёки келинларнинг алоҳида бўлиб олиб, ўзлари ёқтирмаган одамни ёмон отлиқ қилишлари авж олмоқда. Менга ҳеч кимни тиши ўтмайди қабилида иш тутиб қанча оилаларни дарз кетишида сабабчи бўлишмоқда. Ҳеч бир илм ва тафаккурдан бехабар бу аёлларнинг келининг сени қадрингга етмайди ёки қайнонанг зулмкор деган маънисиз гаплар билан қанча инсонлар онгини заҳарлашмоқда. Билимли, савияли кишилар улардан юз ўгириб кетса, ўзларига ўхшаш гап ортидан қувадиганларга бу сўзлар мойдай ёқиб, арзимаган нарсаларлардан жанжал чиқаришмоқда. Гап инсонни қарашини бузиб, йўлдан адаштиришга қодир. Биз гап қилаётган инсон бизнинг мўмин биродиримизку, фарзандимиз, яқинимиз ёки жигаримиз. Наҳот шунчалик тубанлашиб кетяпмиз.
Пайғамбаримиз с. а. в. марҳамат қилганларидек: "Мўмин мўмин учун бир-бирини ушлаб турадиган бино кабидир!" (Термизий).
Дарҳақиқат, биродарларимизнинг ораси бузилса ёки низо келиб чиқса улар орасини ислоҳ қилиш бизнинг муҳим вазифаларимиздан саналмайдими? Қачонгача унинг мансаби юқори, унинг бойлиги кўп деган важлар билан ноҳақ бўлсада бошқаларга кўр-кўрона эргашамиз. Ҳақиқатни ислоҳ қилаётганларни ўзбошимча дея айблаймиз.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Албатта, мўминлар (динда) ўзаро биродарлар. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз" (Ҳужурот, 10).
Аллоҳнинг қуйидаги каломи бизга кифоя эмасми ?
Ёки қуйидаги Аллоҳ каломига эътибор қилинг: "Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз. Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!" (Нисо, 59).
Бизга дастурул амал бўлган Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифдаги йўриқлар қолиб ўзимиз билмаган, ақлимиз етмаган нарсаларга эргашишдан тўхтайлик. Барча биз севган ва севмаган мўмин бироарларимизга яхшиликни раво кўрайлик. Аллоҳ розилиги томон илк қадамларимизни ташлаб, ажр-мукофоти улуғ амаллар қилишга шошилайлик. Зеро, бизга берилган имконият ҳозирча бор. Уни мен ҳақман дея бекорчи ишларга сарфлаб, охират озуқасидан бенасиб қолмайлик.
Дарҳақиқат, "Бандасига Аллоҳнинг Ўзи кифоя эмасми ?" (Зумар, 36).

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш