Гуноҳлардан сақланайлик

19-09-2020, 07:30 admin Мақолалар 533

Эри вафот этгач Фотима опа уйма-уй юрадиган одат чиқарди. "Зерикаман, одам тафтини одам олади"-деб, бирон қўшни қолмай юзлашиб чиқади. Аммо фели ёмон. Гап ташигани ташиган. Қўшниларку бу одатга кўникишган. Лекин улар қуда-андалик бўлишгандан сўнг, иш чаппасига айланиб кетди. Доим бир ерда йиғилиб, дунёни у бошидан кириб, охиридан чиқадиган ғийбатчи аёллар дастидан қанча оилалар нотинч. Ўзлари қудалик бўлишгач эса, ўз ғийбатларидан ўзлари озорланиб қолишди. Фотима опанинг оғзи бўшлиги қуда томонга бориб етди. Натижада қайнона уйдаги гапларнинг ташқарига чиққанидан жаҳли чиқди. Қайнона ва келин орасида бўшлиқ, ишончсизлик пайдо бўлди. Фотима опа эса, бундан ўзига яраша тўғри хулоса чиқаргани йўқ. Бундай ғийбатчи аёллар касрига қанча инсонларнинг асаби бузилмоқда. Ҳозирда ёш келинлар жиззаки, гапга ишонувчан бўлади." Эрингни тергаб тур, қайнонанг золим "-деган гаплар билан улар онгини заҳарлаб оила деб аталмиш муқаддас даргоҳни оёқ ости бўлишига сабабчи бўлаётганлари ачинарли ҳол. Тушунмовчиликлар ортидан қанча инсонлар оиласи олдида ўзини оқлаш билан овора бўлаётганига нима дейсиз ? Ахир бу аёллар ёш эмас. Қиз чиқариб, келин туширган. Келини, қизига ўрнак бўлиш ўрнига, бундай бўлмағур ишлар билан машғул бўлиш уларга ярашмайди.
Аллоҳ мусулмонларни ғийбатдан қайтариб, шундай марҳамат қилган:"... Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан биронталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Албатта, Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчидир" (Ҳужурот сураси, 12-оят).
Биров ортидан гапириш, ғийбат қилиш одамлар орасида адоват уруғини сочади. Шунинг учун динимиз ғийбатдан нафратланади. Уламоларимиз бу каби гуноҳ ишлардан тийилиб юришимиз охиратимиз учун фойда эканлигини таъкидлаб келишган.
Охират кунига иймон келтирган кимса ҳеч қачон гуноҳ ишларга яқинлашмайди. Ёмон иллатлардан тийилмаган кишилар эса, ўзларига зулм қилиб, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлганлардир.

"Ҳафқориён" МФЙ отинойиси Шоназарова Меҳригул
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш