Бир-биримизга яхшиликни улашувчи мўминлардан бўлайлик!

19-06-2021, 16:26 admin Мақолалар 373

Бир-биримизга яхшиликни улашувчи мўминлардан бўлайлик!

Бизнинг соҳа шундай гўзал, улуғвор ва маъсулиятлики, бу йўлда қилинган барча амаллар Аллоҳ розилиги, савоб умидида қилинади. Ҳозирда Навоий вилоятимизда отинойиларимиз учун жуда яхши имкониятлар яратилмоқда. Аллоҳ розилиги учун ташкил қилинаётган дарслар ва унда малакали устозларнинг бизга бераётган илмлари, насиҳатлари таҳсинга лойиқ. Бунда, албатта раҳбарларимизнинг, давлатимизнинг бизга қаратаётган эътибори ўзгача. Яқинда ташкил қилинган бир кунлик ўқув семинари барчамизни бирдек хурсанд қилди. Бу билан қилинаётган ишларни мақташ, безаб кўрсатиш эмас, балки биз отинойиларнинг миннатдорлик сифатида айтилаётган қалб сўзларимиздир. Олдинги қарашимиз ва тажрибамиз, ҳозиргисидан мутлақо фарқ қилади. Ҳар ойда ташкил этилаётган ўқувлар замирида отинойиларни илм савиясини юксалтириш ва халқ орасида уларнинг нуфузини ошириш каби мақсадлар ётибдики, аёлларимиз тўғри келган одамга эмас, давлатимиз ишонган зиёлиларга эргашиши кўзланган мақсаднинг негизидир деб ўйлайман. Балки илмга чанқоқлик бизни Навоий шаҳрида жойлашган "Ҳазрат Алишер Навоий" жомеъ масжиди томон чорлаётгандир. Навоий вилоят ҳокимлиги, ЎМИ ва вилоят вакиллиги ҳамкорлигида ташкил этилаёган бундай ўқувлар биз отинойилар учун нечоғлик зарурли, аёллар ва ёшлар орасида бидъат ва хурофотларни олдини олишда, билим ва кўникмаларимизни ошириб боришимизда муҳим ўрин касб этмоқда. Дарслар онгу шууримизни юксалтириб, бизга янада шижоат ва дадилликни бағишламоқда. ЎМИ нинг вилоятимиздаги вакили Т. Рўзиевнинг дарсларини севиб тинглаймиз. Камтарин, ўзининг гўзал хулқи билан барчамизни ҳурматимизни қозонаётган ЎМИ Навоий вакиллигининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова ҳамма ишда бизга ўрнак. Шундай жонкуяр раҳбарлар бор жойда иншааллоҳ ютуқлар, ривожланишлар ва янгиланишлар бўлаверади. Вилоят ҳокимлигининг хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мутахассис Раъно Шербўтаева билан ҳамкорликда, ҳамнафас бўлиб иш олиб бориш бизнинг кучимизга янада куч қўшишига ишончим комил. Энг қуванарлиси "Жўйбори Калон" мадрасасининг катта ўқитувчиси Хонзодабегим Дониёрованинг аёлларга хос фиқҳий масалалар бўйича ўтилган дарс алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Чунки, биз отинойилар ўзимиз илмли, салоҳиятли бўлмас эканмиз халқ орасидаги ўз ўрнимизга эга бўлишимиз қийин масалалардан бири сифатида қолаверади. Илм йўлларимизни ёритиб, қорнғуликдан бизни мунаввар кунлар сари олиб чиқиши айни ҳақиқат. Қақшаб, сувсаган қалблар намланиб, илм сарчашмасидан қониб сув ичгандек бўлди. Гўё барчамиз кема ичида илм дарёси узра суза бошладик. Кемамиз ўз манзилига боришда ҳали давом этиб, Буюк Зот розилиги томон одимлаётган бўлса ажаб эмас.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилганидек: "... Ўзингиз яхши кўрган нарсани биродарингизга раво кўрмагунингизча ҳеч бирингиз чинакам мўмин бўлолмайсиз" (Бухорий ривояти).
Дарҳақиқат, бизга илмини, тажрибасини ва яхшиликларини раво кўриб, бизни ҳам чинакам мўмин бўлишга ундаётган устозларимиз, раҳбарларимиз доим бизга йўлбошчи бўлсин ! Мана шундай устозлардан олаётган ҳар бир илмимиз, бизни Аллоҳ ҳузурида юқори даражаларга эга бўлишимизда сабаб бўлиб, барчамизни Буюк Зот Ўз розилигига эришишдек олий бахтга сазовор этсин дея дуо қилиб қоламан !

"Ҳафқориён" мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш