"Яхшиларга эргашсанг, кутар сени саодат!"

7-06-2021, 13:20 admin Мақолалар 607

"Яхшиларга эргашсанг, кутар сени саодат!"

Яхшиларга эргашсанг, кутар сени саодат,
Ёмон бўлса йўлдошинг, йўлнинг охири зулмат.
Тўкис ибодат ила, Аллоҳга қил итоат,
Бу Муҳаммад (сав) йўлидир, қўниминг бўлар жаннат!

Ўша дамларда жуда қоним қайнаган вақтлар эди. Ўзимни ҳар ёнга ураман. Икки, учта китобни қайта-қайта ўқийман. Керакли китоб сотиб олишга ортиқча маблағим йўқ. Аллоҳдан чин юракдан сўраганим сабаб, мени Буюк Зот яхшилар билан рўбарў қилди. Шу фурсатда Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларини келтириб ўтишни ўзимга лозим топдим: "... Улар гапни эшитиб, энг гўзалига эргашарлар. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилганлардир. Ана ўшалар, ҳа ўшалар ақл эгаларидир" (Зумар, 18).
Мени Аллоҳ ана ўшалар гўзал хулқ соҳибларига эргашишдек бахтга муяссар қилди, ва улар сабаб кўплаб китоблар соҳибига айландим. Қийин дамларда менга тиргак бўлишди. Пайғамбаримиз (с. а. в) марҳамат қилганларидек: "Мўмин, мўмин учун бир бирини ушлаб турадиган бино кабидир!" (Термизий).
Ҳар доим устозлик қилиб, қалб дафтаримни нурга тўлдиришди.
"Албатта, мўминлар (динда) ўзаро биродардирлар..." (Ҳужурот, 10).
Албатта, мўмин биродарлар билан бирга бўлиб, улар босиб ўтаётган йўлда уларга ҳамроҳ бўлиш нақадар гўзал!
"Зотан Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир" (Наҳл, 128).
Мен дин аҳлларини ҳаётим давомида учраган тўсиқларни енгиб ўтишда ёрдам берганлари учун улардан жуда миннатдорман!
Пайғамбаримиз (с. а. в) марҳамат қилганларидек: "Одамларга ташаккур айтмаган одам Аллоҳга шукр қилмаган бўлади" (Имом Бухорий ривояти).
Менга яхшиликни ўргатиб доимий устозлик қилиб келаётган Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Холова Умида опа ва Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам опаларни Аллоҳим доим раҳматлари ила сийлашини сўраб дуо қилиб қоламан !
Пайғамбаримиз (с. а. в) марҳамат қилганларидек: "Инсонларга яхшиликни ўргатувчи кишига Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, Осмон ва Ер аҳллари, ҳатто уяларидаги чумоли-ю, денгиздаги балиқлар ҳам саловат айтади" (Бухорий ривояти). Доим илм аҳли билан бирга бўлиш инсонни манан юксалтиради. Шу сабаб бўлса керак Луқмони Ҳаким ўғлига қарата қуйидаги ўгитни уқтириб ўтади. "Эй ўғлим, сен олимлар билан бирга ўтир. Уларнинг орасига кир, чунки Аллоҳ таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради".
Барчамизга Буюк Зот яхшиларга эргашиб, саодат сари юрмоқ бахтига муяссар қилиб, Ўзининг розилигига эриштирсин!!!

" Ҳафқориён" Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш