Яхшиликни раво кўрайлик!

7-04-2017, 09:59 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 1 790

Динимиз инсонларни ахлоқларнинг яхшиси ила хулқланиб, ёмонидан четланиб хаёт кечиришга амр қилган. Мана шу мезонга амал қилган ота-боболаримиз ҳар бир амалида, сўзида ўзгаларга ҳам, ўзларига ҳам яхшиликни раво кўриб яшаб келганлар.
Яхшилик – гап, сўз орқали ҳам бўлиши мумкин. Инсон жамиятда одамлар билан қиладиган муомаласини гўзал, мулойим, ҳусни-хулқ билан, гўзал сўзларни ишлатиб, чегарадан (қўпол, хунук...) чиқмаса бу ҳам яхшилик бўлади.
Яхшилик - амалда, ҳар қандай ҳолатда қийналиб қолган кишига ёрдам бериш, жон ила кўмак бериш. Бу одамларга яхшилик қилишга муҳаббат ва уларнинг фойдасини устун қуйиш истагидан келиб чиқади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Иймонга келмагунча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирларингизни яхши кўрмагунча иймонли бўлмайсизлар. Сизларга бир нарсани айтайми?, шу нарсани қилсангизлар бир-бирларингизни яхши кўрасизлар, саломни ораларингизда ошкор қилинглар” деганлар.
Мана шу ўринда саҳобаи киромлар хаётида бир-бирларига яхшилик қилишни келтириб ўтмоқчиман. Энг ёш, биринчи бўлиб иймон келтирган саҳобий ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бўладилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ёшлари ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан анча катта бўлган. Бир куни Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб, Али розияллоҳу анҳудан шикоят қилибдилар. Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Мен кўчада Али розияллоҳу анҳуга йўлиқиб қолсам, у менга салом бермай туради, қачон мен салом берсам, кейин алик оладилар” - дебди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилиб, бориб Али розияллоҳу анҳуни ўзларидан сўранг дебдилар. Кейин Умар розияллоҳу анҳу Али розияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб, нима учун иккаламиз йўлиққан вақтда олдин салом бермаслигини, салом бергандан сўнг алик олишларини сўрабдилар. Али розияллоҳу анҳу: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Кимки бир кишига йўлиққан вақтда биринчи бўлиб салом берса, Аллоҳ жаннатда бир қаср бино қилади”- деганларини эшитганман. Мана шу жаннатдаги қасрни Сизга бўлишни хохладим, - деган эканлар.
Саҳобаи киромлар бир-бирларига яхшиликларни раво кўриб яшаганлари катта ибрат мактаби бўлиб хизмат қилганлиги сабабли - Ота-боболаримиз ҳам бир-бирларига кўп яхшиликларни хохлаб, яшаб келганлар. Қўни-қўшни, маҳалла, қариндошлар билан яхшиликни раво кўриб келганлар. Маҳаллада асосан иморат қуришда қишлоқ аҳли жипс бўлиб, хашарда иштирок этишган. Бир кунда хонадон аҳлининг иморати бино қилинган. Шу орқали қишлоқ аҳлининг бир-бириган бўлган муҳаббатлари, меҳр-оқибатлари зиёда бўлган. Ҳаттоки, таом танавул қилишда ҳам бир бирларига яхшиликни хохлашган. “Таомнинг баракаси ўртасида” -деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар. Мисол, “Ош” ейишда идишни ёнидан танавул қилиб бориш керак, таомни устида танавул қилиб бўлмайди. Шунда таомнинг баракаси ўртасида қолади. Баракаси ўртада қолган пайтда бир-бирларига мурувват қилишган. Ўзи икки-уч қошиқ таом қолган. Нима учун бир-бирига таомни баракасини хохлаган, савобини ёнидаги ҳамрохи олишни истаган. Чунки, бир-бирига яхшиликни хохлашган.
Аллоҳ таоло ҳамиша бир-бирларимизга яхшилик қилиб боришимизни насиб этсин.

Сайдулло БОБОНАЗАРОВ
Навбаҳор туман бош имом-хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш