Камтарга камол.

10-05-2022, 00:33 admin Мақолалар 778

Камтарга камол.
Биз маънавият илдизи чуқур миллатмиз. Қадимдан ота-боболаримиз одоб-аҳлоқ мезонларини онгимизга сингдириб тарбиялашган. Бизнинг одобимизга кўрк қўшадиган фазилатлардан бири камтарлик ҳисобланади. Бу фазилат атрофдагиларнинг дилини равшан қилади, камтарин инсонга ҳурмат ва эҳтиром ҳам ўзгача бўлади.
Афсуски, орамизда бу фазилатга бефарқ қарайдиган, ўзини бошқалардан устун қўйиш пайида юрадиган ёшлар ҳам учраб туради. Бунақа ёшларнинг аксарияти ўзида йўқ бўлган хислатларни зўрма-зўракилик билан намойиш қилишга уринадилар. Дейлик, ҳақиқий билимдон йигит-қизлар ўзини кўз-кўз қилмайди, бошқаларнинг устидан кулмайди. Аксинча, улар дўстларининг ҳам ўзларига етиб олишини, барча дўстлари унинг билимидан баҳраманд бўлишини истайди. Бундай ёшлар мақтов учун, ёки кимнидир қойил қолдириш учун илмни қувишмайди. Улар мамлакат равнақи учун, ота-онаси учун, ўзининг порлоқ келажак пойдевори учун илм олишади. Халқимизда "Бешикдан қабргача илм изла",-деб бежиз айтишмаган. Инсон борлиқ табиатда илм излаб, соф инсонийлик билан яшаб ўтса, умри зое кетмаган бўлади.
Кимдир бўш ерларга дарахт экиб, кимдир етимлар бошини силаб, кимдир одамийликда, камтарликда устоз даражасига эришиб, кимдир ўзидан манфаатли илм қолдириб ўз ҳаётини яшаб ўтади.Атрофидагилар ҳаваси ва меҳрини қозонади. Ва албатта, Аллоҳдан мукофотини олади. Кимдир ҳасад оловини ўзига либос қилиб, кимдир бахиллик отини қамчилаб, кимдир кибр билан, кимдир шайтоний нафс билан яшаб ўтади. Атрофидагиларга озор етказади. Ва албатта, Аллоҳдан жазосини олади.
Халқимиз ҳамиша камтарликни, одобни улуғлаб, бу хислатларни асраб, авлоддан-авлодга етказиб келган." Камтар керилмайди, мол--дунёга берилмайди", "Керилган кўчага сиғмас"," Камтар бўлсанг ош кўп, манман бўлсанг тош кўп" каби мақоллар халқимизнинг дурдона ўгитларидир.
Азизлар, камтарликка не етсин. Яхши деб ном қолдириш барчага насиб этсин! Халқимизнинг пурмаъно ўгитларига амал қилиш барчага насиб этсин!


Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш