«ГУНОХКОРЛИК»

7-04-2021, 10:40 admin Мақолалар 603

«ГУНОХКОРЛИК»
Хадиси Шарифда «Аллох таоллонинг неъматлари учун рози ва хурсанд бўлмаслик ва унга шукрона қилмаслик катта гунохдир»,- дейилади. Дунёда инсон учун энг хатарли , энг хавфли душман бу – нафс ва шайтондир. Чунки кимки нафс ва шайтон шартига бўйсуниб, у буюрган ишларга мойил бўлса, Аллох таоллонинг буйруғига қарши турувчи , гуноҳор бўлади. Гунохга иқрорлик-покланиш демакдир. Лекин гуноҳкорлик ёлғиз айбларгагина иқрорлик дегани эмас, балки моҳиятни англаб, ҳақиқатнинг мукаддас эшигига калит солиш ҳамдир. Ичингдаги жаҳолатни енг! Адолатни қув! Хасадни парчала! Ҳасисликни ўлдир» деб хитоб қилади. Хар бир инсонда нуқсон ва камчиликлар учраб туради, булар туғрисида бошқа бировлар эмас, ҳар кимнинг ўзи мулоҳаза юритиши ва уларни бартараф этиш учун мардона қайғуриши зарур. Тоат-ибодат кишини юзсизлик ва бузғунчиликдан сақлайди. Туғри, тоат-ибодат кўнггилни поклайди, шунинг учун ҳам айтиш керакки, қилган гуноҳлари учун кечирим сўраш ақли расо кишиларга хос фазилатдир. Чунки, кечирим сўрашлик инсонийликнинг олий белгиси ҳисобланади. Кечирим сўраш мард ва тарбия кўрган ақлли инсонга хос фазилатдир. Чунки инсон бу фазилати билан ўзининг кимлигини намоён этади. Масалан: қайсидир ноқобил қурс йигит кимнидир беҳурмат килди. Лекин айби бўлмаса ҳам одоб-ахлоклиси «Кечирасиз, билмабман, айб менда» деса олам гулистон. Ёки ёш келинни янги оила аъзолари тергаса, айбини айтса, келинчак улардан «кечирасизлар» деб узр сўраса, бу яхши тарбия кўрганлик , ахлоқ-одоблилик белгиси ҳисобланади. Ха, ақлли, одобли ёшлар кечирим сўраш билан ўзиннинг ҳам ўзгаларнинг ҳам хурматини ошириб, туғилиши мумкин бўлган жанжалнинг олдини олган бўладилар. Шу боисдан ҳам кечирим сўраш, гуноҳга иқрор булиш одобини ёшликдан ўргатмоқ даркор. Хаётда ўқимишли билимдон, турли касбни эгаллаган ва уни жони-дилидан севган, эл-юртга бир манфаат келтириш иштиёқида ёнган ёшлар билан бир қаторда дунё қарашига эга бўлмаган, ҳаёт ходисаларига бефарқ муносабатда бўлган, истиқлолимизни тушунмайдиган, ўз эҳтиёжларини замон билан боғлай олмайдиганларни ҳам учратиш мумкин. Улар на меҳнат, на муҳаббат, на оила билан қизиқадилар. Фақат ўз шахсий ташвишлари , дардлари, кўнгил ҳаётларини уйлайдилар. Ҳаётда шундай гуноҳлар бўладики уни бир умр унитиб ҳам, тузатиб ҳам бўлмайди. Шунинг учун ҳам гуноҳкор киши хаётда кескин ва муросасиз туқнашувларга дуч келади. Гуноҳкор одам ўзига ўхшайдиганларни қидиради. Яхши одамларга азоб, кибр етказади. Бундай одамлар халқ мол-мулкини талон-тарош киладилар. Жамиятда ва оиладаги маънавий муҳитдага доғ тушурадилар. Улардаги фаолиятсизлик, туғрироғи курашчанликнинг сустлиги, лоқайтлиги ҳаётини рангсиз, нурсиз, мазмунсиз қилиб қуяди. Бир неча бор гунох килиб ўрганган кишиларда ижтимоий фаоллик, хаётда катта мақсад билан яшаш, эл –юрт манфаати учун ситқи дилдан меҳнат қилиш, юксакликка интилиш каби ижобий хислатларни кўрмайсиз. Аксинча қилган айбини билинтирмаслик учун тил ёғламачилик ,ўзини оқлаш, пай-паслаш устун бўлади. Сохталик, алдамчилик, уларнинг касбига айланади. Лекин қўрқиб яшайдилар. Қалблари титраб туради, Ризоуддин Ибн Фахриддин машҳур аллома ва фозил инсон бўлган: у ўзининг насихатларида: «гуноҳ унутилмайди, эзгулик ерда қолмайди. Ҳар ким нима экса шуни ўради. Эзгулик қилишга шошилинг .

Навоий шахар бош отиойиси Бурхонова Чинни.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш