«Камтарга-камол».

22-10-2021, 13:46 admin Мақолалар 803

«Камтарга-камол».
Гарчи шунча мағрур турса ҳам
Пиёлага эгилар чойнак
Шундай экан манманлик нечун
Кибру ҳаво нимага керак.
(Э.Воҳидов)
Камтарлик – кишига зебу –зийнатдир. Кимки соддаликда, ўзини тута билишда кишиларга хурмат ва иззат кўрсатищда покизалик ва қаноат бобида юксак ахлоқийлик кўрсатса у инсон камтардир. Бундай фазилатли кишиларга ҳамма эргашади ва тавозэ килади. Мартабаси баланд бўлишини тилаган кишининг йўли бир камтарликдир.Барчани ўз ҳимматидан баҳраманд этиш шарт.Билсинки уруғ олдин тупроққа аралашиб сўнг осмонга бўй чўзади. Кимгаки Аллоҳ таоло яхши номни шуҳратни шону шавкатни берибди шукр қилган ҳолда бу неьматни бир имтиҳон сифатида қабул қилса адашмайди. Бу имтиҳон денгиздан тавозуь (камтарлик ) кемасида сузиб ўтиб, муродга етмоқлик мумкин. Шоир айтганидек:
Кимки покдир, кимки камтардир азал,
Умр маҳзанига шоҳ эрур ўшал.
Абдулқодир Жилоний камтарлик хусусида сўз юритиб дедилар: “ Камтар одамнинг даражаси ва қадр қиммати ҳар доим баланд бўлади. Бу фазилат барча яхшиликларнинг асосидир. Камтарлик ҳар бир инсонни ўзидан устун деб билишдир”.
Биз тилимизда “камтарлик” сўзини ишлатамиз. Қадимда “тавозэь” деб олинган.
Тавозэ ўзини паст тутиш, хокисорлик демак.
Ҳазрат Навоий Хазойинул маоний”да :
Тавозу яхши, аммо яхшироқдур
Агар адаб(одат) этса ани аҳли давлат
деб таъкидлайдилар.
“Тавозу ва адаб аҳлига таъзим ва ҳурмат етар ва ул донани эккан бу маҳсулни жамъ этар”.
Аллоҳ таоло тавозу аҳлини мақтади ва Пайғамбар (с.а.в.) ҳам тавозули бўлишликка амр қиладилар:
“Ўзингизга эргашган мўмин бўлган кишилар учун қаноатингизни паст тутинг” (“Шуаро” сураси) , (яьни уларга хушҳулқ билан камтарона муомалада бўлинг).”
Аллоҳ таоло расулининг ҳулқларини мақтади:
“Албатта, сиз улуғ хулқ эгасидирсиз”
(“Қалам” сураси)
У кишини хулқлари камтарлик эди.
Аҳли донишлар айтадиларки: “Эй, азиз, сен тупроқ бўлки, токи сендан гул униб чиқсин!”
Инсон нақадар илм, ирфон , мол-мулк ва ибодат соҳиби бўлса ҳам бу бойликларга ишониб, ўзидан кетмаслиги, уларнинг борлигига алданмаслиги зарур. Бу бойликларни Аллоҳ таоллонинг бир лутфи деб билиб, ўз амаллари эса денгиздан бир томчи эканлигини унутмаслиги, инсон кибр ўтини роҳат деб ўйламаслиги керак.
Шоир Э. Воҳидов “Камтарлик” шеърида шундай ёзади:
Гарчи шунча мағрур турса ҳам
Пиёлага эгилар чойнак
Шундай экан манманлик нечун
Кибру ҳаво нимага керак.



Демак, доно халқимиз “Камтарга – камол” деб бекорга айтмаган.
“Чорвоқгузар” маҳалласи отинойиси: С. Жумаева

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш