Маънавият таназзули.
Гўзаллик деганда ички, ташқи, табиат мафтункорлигини тушунамиз. Ташқи гўзаллик нафақат тананинг, барча аъзоларнинг соғлигини ҳам кўрсатувчи омилдир. Ички ва ташқи гўзалликнинг бирлиги-- инсоннинг аҳлоқий қадр-қиммати, унинг руҳий камолотининг юқори даражаси намунаси ҳисобланади.
Биз доимо табиий гўзалликларга қойил қоламиз ва суҳбатда чиройли ва мафтункор одамларга мурожаат қилишга интиламиз. Бироқ гўзаллик тушунчаси кўп қиррали бўлиб, кўпинча у ташқи жозибани эмас, балки ички гўзалликни сақлаб қолиш, намоён қилиш, фазилатларни улашиш билан кўзга ташланади. Ташқи гўзаллик ўзгарувчан--йиллар унга соя солади. Ички гўзаллик эса йиллар давомида сайқалланади, эгасини нуфузли қилади. Ички гўзаллик--меҳрибонлик, ҳамдардлик, ҳалоллик, поклик, аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш, ҳурмат ва иззат муносабатларида кўзга кўринади. Қадимдан инсоният ташқи гўзаллик билан уйғун ҳолатда ички маънавий гўзалликни тарбия қилганлар. Ички гўзалликни ривожлантириш мумкинми ? деган савол туғилади. Албатта, ҳа. Лекин бу спорт залидаги чиниқиш эмас. Инсон руҳий кечинмаларини тўғри шакллантириши лозим. Ўзидаги баъзи салбий хислатларни тарбиялаб, тўғри йўналтира билиши керак. Маънавий фазилатлар эгасини улуғлайди. Ҳозирги пайтда маънавий саёзлик кўзга ташланиб қолгани ҳақиқат. Кийиниш маданияти, сўзлашиш маданияти анча кучсизланган. Ваҳоланки, кийиниш--ички гўзалликни кўрсатувчи омилларнинг етакчиси. Чунки инсоннинг кийиниш одоби унинг руҳий ва ички дунёсининг акси саналади. Қадимдан каттага ҳурмат, кичикка иззатда бўлиб келинган илдизи тоза халқмиз. Лекин бу ҳам танқис. Кўчада ёшларнинг, айниқса қизларнинг кийиниши, одоби анча чўккани кўзга ташланади, ортидан йигитми, қизми англаш қийин. Келин излаётган оналар чўчиб ҳам қолишади. Оталар, акалар, оналар қаёққа қарашяпти? Кўчага чиқсак лоақал муборак рўза ойи нуфузи ҳам таъсир қилмаган қизларни кўрамиз--эгни очиқ-сочиқ, оғзида сақич, қулоқда телефон. Саломлашиш, автобусда жой бериш маданиятидан узоқда. Энг оғири инсон қадри кўтарилган шундай замонда фоҳишахоналарнинг ишлаб туришини эшитишни ўзи даҳшат. 50---60--ёшли аёлларнинг "опа" бўлиб олишичи, кийими, тақинчоғи билан ёшарадими улар? Эрни қўли билан бигиз қилиб кўрсатадиган келинларчи? Давом эттирсак дил оғриғи кўп. Тўғри, саҳобалардек, тобеъинлардек, олиму уламолардек йигитларимиз ҳам танқис. Балки, ички гўзалликнинг, маънавият таназзули шунга бориб тақалар. Лекин ҳар бир ишнинг жавоби-- мукофоти, жазоси муқаррар. Буларни ўнглаш учун ёшликдан қадриятни, маънавий чашмаларни, дилига Аллоҳни, Расулини сингдириш, диний тарбияни болалигидан бериш жоиз. Катталар билмаган диний сабоқни фарзандларига қандай берсин? Маънавий инқирознинг олдини диний мукаммал сабоқ-тарбиягина олиши равшан. Бунинг учун кенг жамоатчилик--ота--она, отинойилар, имому уламолар, давлат ходимлари барча бирдек келажак учун қайғуриши шарт. Тарбия соҳасида қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳар бир ота-она фарзандидан меҳр-оқибат кўришни истаса, қалбига Аллоҳ нақшини чизсин. Ҳадислар китобини, Бухорий китобларини телефон ўрнига совға қилсин. Шунда хатоларга йўғрилган ички гўзаллик, поклик қайтади, иймон саломат бўлади, етимлар ҳақини кимдир емайди.
Аллоҳ ишқи барчамизни тарк этмасин !
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.