Iymon nuri Armijon. uz: РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ.

6-05-2022, 15:02 admin Мақолалар 274

Iymon nuri Armijon. uz:
РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ.
Абу Ҳурайра(р.а).дан.Ривоят қилинади.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Умматимга рамазон ойида бошқа умматларга берилмаган бешта хислат берилди.Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ наздида мушкнинг ҳидидан яхшироқ; ифтор қилгунларича малоикалар уларнинг гуноҳларини кечиришни сўрайдилар; Бу ойда шайтоннинг саркашлари боғланади; Бу ойда одамлар бошқа ойларда бўлмаган ихлосларини топадилар; Бу ойда ҳар куни Аллоҳ таоло жаннатни зийнатлайди ва жаннатга айтади:" Менинг бандаларимдан қийинчилик ва азиятлар кўтарилишига оз қолди.Улар сенга қараб
юрадилар ва охирги кечада уларнинг гуноҳлари кечирила- ди".
ИБН АББОС (р.а).Пайғамбаримиз(с.а.в) дан эшитган эканлар: "Жаннат йилдан йилга рамазон кириши билан зийнатланиб, янгиланиб, ўзини ҳозирлайди.Биринчи кечада арш остидан шамол эсади, уни мусийра дейишади Жаннат дарахтларининг барглари шитирлайди ва эшикларнинг ҳалқалари тақиллайди. Сўнгра бир овоз эшитиладики қулоғи бор жонзот ундан яхшироғини эшитмаган.кейин дейдилар: "Эй Ризвон!(ризвон жаннатдаги фариштанинг номи.)Бу тун қандай тун?" Улар талбия айтиб жавоб берадилар:Бу кеча рамазон ойининг биринчи кечасидир".Аллоҳ Ризвонга: "Жаннат эшикларини Муҳаммад(с.а.в.)нинг рўзадор умматлари учун оч",деб айтди.Сўнгра Аллоҳ Моликка ( у дўзах фариштаси.):"Эй Молик, Муҳаммад(с.а.в.)нинг рўзадор умматлари учун дўзах эшикларини ёп",дейди ва кейин Жаброилга айтади:
"Эй Жаброил,ерга тушиб шайтоннинг саркашларини занжирбанд қил.Уларни темир бўйинбоғлар билан боғла, кейин денгиз тўлқинларига улоқтир токи ҳабибим
Муҳаммад(с.а.в.)нинг умматлари рўзаларини бўзмасин".
Рамазон ойининг яна бир фазилатларидан бири бу ойда минг ойга тенг бўлган кеча бўлиб у" Лайлатул қадр"кечаси дейилади. Аллоҳтаоло жаброил алайҳиссаломга ерга малоикаларнинг катта жамоаси билан бирга тушишни буюради. Жаброил (а.с.) нинг етти юзта қаноти бўлиб, иккитаси фақат қадир кечасида. ёйилади.Қанотлари ёзилганда ғарбдан шарқгача етади. Малайкалар умматнинг турган, ўтирган, намоз ўқиган, зикр қилганларига салом берадилар. Улар билан кўришадилар ва дуо қилганларида то бомдодгача "Омин", деб жавоб бериб турадилар. Бомдод бўлгандан кейин Жаброил(а. с.) барча
Малоикаларга, кетинглар-кетинглар, деб нидо қилади. Улар "Эй Жаброил, Аллоҳ Муҳаммад (с. а. в.) нинг умматлари бўлган мўминларнинг ҳожатларини нима қилди?"деб сўрайдилар. Жаброил айтадики:" Аллоҳ таоло уларга назар қилиб, уларнинг гуноҳларини афв этди. Фақат тўрт кишиники- дан ташқари". Сўрайдилар : "Улар кимлар, эй Жаброил?" Жавоб берадики: "Доимий ароқ ичувчи, ота-онасига оқ бўлган, силаи раҳимни узган, мушоҳин"." Эй Жаброил, мушоҳин ким? "деб сўрайдилар. Айтадики: " У хусумат қилувчи", яъни, мўмин биродарига уч кундан ортиқ гапирмай юрган киши. Рамазон ойида бир биримиздан гина гизорани унитиб, дўстлик ришталарини боғлашда ҳам улкан ажри савоблар бор.
Абу Ҳурайра (р.а) Пайғамбар (с. а. в.) дан ривоят қиладилар: "Аллоҳ таоло айтади : " Одам фарзандининг яхши амалига ўн баробардан етти юз баробаригача савоб зиёда қилинади. Рўза ундай эмас. Рўза мен учун ва унинг мукофотини ўзим бераман. Бандам шаҳватини, таомини, шаробини мен учун тарк қилади. Рўза пардадир. Рўзадор учун икки хурсандчилик бор: Оғиз очишдаги хурсандчилик ва қиёмат кунидаги хурсандчилик ". Рамазон сабр ойи сабрнинг савоби жаннатдир. ВАЛЛОҲУ аълам !

Армижон масжиди имоми Орифжон Найимов.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш